Тошкент шаҳар ИИББ 6 ёшли Алишеров Абдуллоҳ Олимхон ўғли қидирилаётганини маълум қилди.
Охирги бор уни 14 апрель, шанба куни соат 8:30—9:00 оралиғида Учтепа тумани, Ўрикзор мазесидаги Самара бону кўчасида кўришган.
Абдуллоҳнинг энида кўк рангли енгли футболка, Микки Маус расми туширилган кулранг иштон ва оёғида қора рангли калиш бўлган.
Уни кўрганлар ёки манзили ҳақида маълумотга эга бўлганлардан яқин орадаги ички ишлар идорасига ёки қуйидаги телефон рақамларига мурожаат қилишлари сўралади: 102; (90) 317-05-55; (99) 407-05-55; 231-47-08; 233-21-30.
Изоҳ (0)