Суриядаги объектларга АҚШ, Буюк Британия ва Франция 100 дан ортиқ қанотли ва «ҳаво-ер» типидаги ракетани учирди. Бу ҳақда Россия Мудофаа вазирлигига таяниб, «РИА Новости» хабар берди.
Вазирлик хабарига кўра, Суриядаги ҳарбий ва фуқаро объектларига қарата АҚШ, Буюк Британия ва Франциянинг денгиз ва ҳаводаги ташувчилари томонидан 100 дан ортиқ ракета учирилган.
Аввалроқ, АҚШнинг Дамашқдаги илмий-тадқиқот марказига ва кимёвий қуроллар сақланадиган омборларга зарба бергани ҳақида хабар қилинган эди.
Изоҳ (0)