Бугун,

  • USD 11095.31
  • RUB 173.84
  • EUR 10772.44

11 апрель санасида Европа Чемпионлар Лигасининг барча ярим финалчилари номи маълум бўлди.

Фото: Twitter

Фото: Twitter

Демак қуйидаги жамоалар ЕЧЛ ярим финалида иштирок этади:

  • «Бавария» (Германия)
  • «Ливерпуль» (Англия)
  • «Рома» (Италия)
  • «Реал» (Испания)
Ярим финал босқичи қуръаси 13 апрель, жума куни Швейцариянинг Ньон шаҳрида бўлиб ўтади. Маросим 16:00 да бошланиши режалаштирилган. Қуръа очиқ кўринишда ўтказилади. Жамоалар ҳеч қандай саватчаларга ажратилмайди. Қуръани Киев шаҳрида ўтадиган Европа Чемпионлар Лигаси финали элчиси Андрей Шевченко олиб боради.

Фото: EPA

Фото: EPA

Дастлабки ўйинлар 24—25 апрелда, жавоб баҳслари 1—2 май кунлари ўтказилади. Финал 26 май куни Киевдаги «Олимпийский» стадионида бўлиб ўтиши режалаштирилган.

Изоҳ
Асосий янгиликлар
Маҳаллий
Android телефонларда зилзиладан огоҳлантирувчи функцияни ёқиш усули (видео)
Маҳаллий
Ўзбекистонда Рамазон ойи 23 мартдан бошланади
Маҳаллий
Фото: Шавкат Мирзиёев иштирокидаги Наврўз умумхалқ байрамига бағишланган тантанали маросим