Туркия Суриядаги воқеалар ривожини диққат билан кузатишда давом этмоқда, деб хабар беради «ТАСС» мамлакат ТИВ вакили Хами Аксойнинг сўзларига асосланиб.
«Ражаб Тойиб Эрдўғон АҚШ президенти Дональд Трамп билан алоқада. Бугун тунда улар Сурия ва бошқа мавзуларда муҳим музокара ўтказди. Шунингдек, ташқи ишлар вазирлиги ҳам АҚШ давлат департаментидаги ҳамкасблари билан алоқа қилишда давом этмоқдамиз. Биз Суриядаги ҳодисаларни назорат қилмоқдамиз», — дейди Аксой.
Изоҳ (0)