АҚШ президенти Дональд Трамп Суриянинг Дума шаҳрида қўлланилганлиги тахмин қилинаётган кимёвий ҳужум учун Сурия ва Россия жавобгар деб ҳисоблайди. Бу ҳақда Оқ уй матбуот котиби Сара Сандерс хабар берди, деб ёзади «Газета.ru».
«Трамп мазкур ҳужум учун Сурия ва Россия жавобгар деб ҳисоблайди», — деди Сандерс.
У, шунингдек, АҚШ разведкаси Суриядаги кимёвий ҳужум юзасидан маълумот тақдим этганлигини таъкидлади.
Аввалроқ россиялик мутахассислар Думада заҳарловчи моддалар қўлланилганлиги ҳақидаги далилларнинг топилмаганлиги тўғрисида хабар қилинган эди.
Изоҳ (0)