Россия президенти Владимир Путин сиёсат Марс дастурларининг ривожига таъсир қилмаслигига умид билдирмоқда. Бу ҳақда «РИА Новости» хабар берди.
Путин Россиянинг Марс бўйича иккита дастурда иштирок этишига умид қилмоқда. Бунда у фаолиятнинг бу соҳаси сиёсатнинг муаммоли жиҳатларига кирмаслигини таъкидлаган. Россия етакчиси бу фикрларни космонавтлар билан учрашув чоғида баён қилган.
Унинг қайд этишича, Марсни ўзлаштириш бутун инсониятнинг манфаати ҳисобланади. Космонавтлар эса бошқа мамлакатлардаги шериклар билан бирга битта кемада парвоз қилишини айтган.
Путин мазкур соҳа барчани бирлаштирувчи фаолият эканлигини таъкидлаб, келажакда ҳам шундай бўлишига умид билдирган.
Изоҳ (0)