АҚШ Марказий разведка бошқармаси раҳбари Майк Помпеонинг Сенатда қилган баёнотига кўра, АҚШнинг Россияга нисбатан «юмшоқ сиёсати» вақти ўтди, Вашингтон ихтиёрида Москвага қарши бир қатор чоралар бор, хусусан, Россия режимига қаршиларни қуроллантириш. Сенатда Помпеонинг АҚШ давлат департаменти раҳбарлигига номзоди кўриб чиқилмоқда. Бу ҳақда EADaily хабар берди.
Помпеонинг сўзларига кўра, Вашингтонда Москвага қарши қаратилган бир қатор чоралар рўйхати бор, шу жумладан, санкциялар, дипломатларнинг чиқариб юборилиши, Америка армияси ва ядро кучларини мустаҳкамлаш.
МРБ раҳбарининг маълум қилишича, АҚШ Украина ва Грузиядаги Россияга қарши довюрак йигитларни қуроллантиради. Бу рўйхат анча узун бўлиб, унга қўшимчалар қўшилиши мумкин.
Изоҳ (0)