2018 йилнинг 7 апрель куни Бухоро вилояти Пешкў туманида истиқомат қилувчи 70 ёшни қарши олган отахон Қудратов Муҳаммад Қулназарович Ўзбекистон бўйлаб саёҳат қилиш мақсадида велосипед орқали ўз сафарини бошлади. Бу ҳақда Туризмни ривожлантириш давлат қўмитаси матбуот хизмати «Дарё»га маълум қилди.
Саёҳатчи отахон Бухоро – Самарқанд – Тошкент – Наманган – Фарғона – Андижон – Термиз – Қарши – Бухоро йўналиши бўйича саёҳатни амалга оширишни режалаштирган. «Мазкур саёҳат орқали юртимизда ички туризмни ривожлантиришга ўз ҳиссамни қўшмоқчиман», — деб таъкидлайди Муҳаммад бобо.
Ҳозирги кунга қадар отахон Бухоро – Самарқанд йўналишида ҳамда Бухоро вилоятидаги «Етти Пир» зиёратгоҳлари бўйлаб велосипедда саёҳатни амалга оширган.
Муҳаммад Қудратов саёҳатининг давоми тизимли равишда ёритиб борилади.
Изоҳ (0)