Ўзбекистон Президенти Шавкат Мирзиёев Жазоир президенти Абдулазиз Бутефликага мактуб йўллади. Бу ҳақда Президент матбуот хизмати хабар бермоқда.
Унда Блида вилоятининг Буфарик аэропорти яқинида ҳарбий самолёт қулаши оқибатида кўплаб инсонлар ҳалок бўлгани муносабати билан мамлакат президенти ва Жазоир халқига ҳамдардлик билдирилган.
Эслатиб ўтамиз, мазкур ҳодиса оқибатида ҳалок бўлганлар сони 250 кишидан ошди.
Изоҳ (0)