АҚШдан Ўзбекистонга катталарда мия саратонини даволашда қўлланилувчи Temodar дорилари келтирилди. Бу ҳақда Қўшма Штатларнинг Ўзбекистондаги элчихонаси маълум қилди.
Умумий қиймати 2,9 миллион доллар бўлган ушбу дорилар Нью-Жерси штатининг Кенилуорс шаҳрида ишлаб чиқарилган бўлиб, Merck Sharp & Dohme фармацаевтика компанияси томонидан беғараз ёрдам сифатида тақдим этилди. АҚШнинг Project HOPE халқаро соғлиқни сақлаш ташкилоти уларни Ўзбекистонга бепул етказиб берилишини таъминлади.
Тошкент шаҳрида бўлиб ўтган ушбу дори воситаларини топшириш маросимида АҚШнинг Ўзбекистондаги Фавқулодда ва мухтор элчиси Памела Спратлен, Соғлиқни сақлаш вазирининг биринчи ўринбосари Баҳодир Юсупалиев ҳамда Project HOPE ташкилотининг Европа ва Евросиё бўйича минтақавий директори Мариам Сианозова иштирок этди.
Изоҳ (0)