Ўзбекистон ИИВ мамлакатда хусусий жарима майдончаларини жорий этишни таклиф қилмоқда. Бу Норматив-ҳуқуқий ҳужжатлар муҳокамаси порталида жойлаштирилган «Ўзбекистон Республикасида йўл ҳаракати хавфсизлигини таъминлаш тизимини янада такомиллаштириш чоралари тўғрисида»ги қонун лойиҳасида кўзда тутилган, дея
хабар беради Spot.
Шу муносабат билан лойиҳаси муҳокамага қўйилган 2018—2022 йилларга мўлжалланган Йўл ҳаракати хавфсизлиги концепциясини тасдиқлаш таклиф этилмоқда.
Ҳужжатдаги бандлардан бирида жарима майдончалари фаолиятини давлат-хусусий шериклик механизмларини жорий этиш ҳисобига такомиллаштириш, умуман, йўл ҳаракати хавфсизлигини таъминлаш тизимига хусусий бизнесни фаол жалб этиш кўзда тутилган.
Концерциядаги яна бир банд билан автомобилларни видеорегистраторлар билан жиҳозлаш, уларни йўллардаги ҳуқуқбузарлик профилактикасида қўллашни меъёрга солиш кўрсатиб ўтилган.
Шунингдек, жамоат транспорти учун йўлнинг алоҳида қисмини ажратиш, замонавий огоҳлантирув сигнал тизимларини жорий этиш, велойўлаклар ва янги пиёдалар йўлакларини яратиш таклиф этилмоқда.
Изоҳ (0)