Жорий йил 28 март куни бедарак йўқолиб, қидирувда бўлган, 1992 йилда туғилган Ш. Сулаймонованинг жасади 5 апрель куни Сирдарё вилоятининг Мирзаобод туманида, «Ҳақиқат» маҳалласи ҳудудидан оқиб ўтувчи «Марказий Мирзачўл» зовуридан топилди. Бу ҳақда ИИВ жамоатчилик ва ОАВ билан алоқалар бошқармаси хабар берди.
Аёлнинг бел қисмига арқон билан бетон бўлаги боғланганди.
Кўрилган чоралар натижасида ушбу жиноятни марҳума Ш.Сулаймонованинг турмуш ўртоғи, Мирзаобод тумани, «Ҳақиқат» маҳалласида яшовчи, 1989 йилда туғилган Б.Қашанов содир этганлиги аниқланди. У қўлга олинди.
Изоҳ (0)