Бухорода мактабгача таълим муассасаси мудираси қизларини боғчага жойламоқчи бўлган аёлдан 600 минг сўм талаб қилди. Бу ҳақда вилоят ИИБ матбуот хизмати хабар берди, дея маълум қилади UzNews.
Икки қизнинг онаси Бухоро ИИБ раҳбарига тегишли ариза билан мурожаат қилди.
Кўрилган чоралар натижасида 81-мактабгача таълим муассасаси мудираси, Когон шаҳрида истиқомат қилувчи, 1964 йилда туғилган Ш.А қўлга олинди. У мурожаат муаллифи бўлган аёлдан хизмат хонасида 600 минг сўм олаётганда ушланди.
Мазкур иш материаллари Бош прокуратура ҳузуридаги Департаментнинг Бухоро вилоят бошқармасига юборилди.
Изоҳ (0)