Остона шаҳрида заргарлик дўкони қўриқчиси адашиб беш килограммлик кумуш буюмларни ахлатга ташлаб юборди. Бу ҳақда Tengri News хабар бермоқда.
«Саккизта шаҳарда филиалларимиз бор. Олмаотадан кумушдан ясалган муаллифлик тақинчоқларини бериб юборишган эди... Биз товарни Оқтовга бериб юборишимиз керак эди. Дўконда ахлат солинган коробка турганди. У ерга икки кун чиқинди тўплаган эдим. Акам коробкадаги чиқиндини тўкиб, унинг ичига тақинчоқларни солиб қўйган экан. Мен буни билмай, ахлатни олиб чиқдим, яъни тақинчоқларни чиқинди контейнерига ташладим», — деб ҳикоя қилди қўриқчи Жандос Амирханов.
Рўй берган хатони ака-ука бир соатдан сўнг пайқаган. Аммо улар чиқинди контейнерини текширганида коробка бўшлиги аниқланди. Кимдир тақинчоқлар солинган пакетни олиб кетган эди.
Йўқотилган буюмлар қиймати 2,5 миллион тенгени (7800 долларни) ташкил этади.
Изоҳ (0)