Францияда собиқ маъшуқасига 5 ойда 4,5 мингта SMS жўнатган эркак қамоқ жазосига ҳукм қилинди. Бу ҳақда «РИА Новости» хабар берди.
Жуфтлик 1,5 йил давомида учрашиб юрган.
Эркак маъшуқаси билан алоқалар узилганига чидай олмаган. 2017 йил сентябридан 2018 февралигача унга 416 марта қўнғироқ қилган, 317 та MMS, 4252 та SMS жўнатган.
Тулуза суди қарори билан эркакка 1,5 йил қамоқ жазоси берилди (бундан 6 ойи шартли). Шунингдек, собиқ маъшуқасига яқинлашиш ман этилди.
Изоҳ (0)