Туркия президенти Ражаб Тоййиб Эрдўғон россиялик ҳамкасби Владимир Путин билан учрашуви чоғида эсдаликка суратга тушмоқчи бўлди. Аммо бу жараёнда у ўзи томонда фақат эркаклар, Путин томонда эса бир йўла уч аёл турганини пайқаб қолди. Фотосуратда мувозанат ҳосил қилиш учун Эрдўғон учрашувнинг аёл иштирокчиларининг биридан ўз томонига ўтишни сўради. Ушбу ҳолат акс этган видео YouTube’га жойланди.
Мавзуга доир
×