• Профилга Кириш
  • 1744009905_435.svg 1744009905_642.svg

  • Сўнгги янгиликлар
  • Асосий янгиликлар
  • Энг кўп ўқилган
  • Колумнистлар
O'zbekcha
Русский
English
  • O'zb
  • Ўзб
  • Рус
  • Eng
  • O'zb
  • Ўзб
  • Рус
  • Eng
  • Сўнгги янгиликлар
  • Асосий янгиликлар
  • Энг кўп ўқилган
  • Колумнистлар
    • USD12831.81
    • RUB163.75
    • EUR14606.45
    • Google play
    • App Store
    • Telegram
    • Тошкентда
      +28°C
      • Андижон
      • Қарши
      • Бухоро
      • Самарқанд
      • Фарғона
      • Сирдарё
      • Жиззах
      • Термиз
      • Наманган
      • Тошкент
      • Навоий
      • Тошкент вил
      • Нукус
      • Урганч
    • Daryo
      • Интернет-нашр
      • Таҳририят
      • Алоқа маълумотлари
      • Фойдаланиш шартлари
      • Махфийлик сиёсати
      • Янгиликлар архиви
    • Реклама
    • Ижтимоий тармоқлар
      • Instagram | Расмий
      • Instagram | Лайфстайл
      • Instagram | Спорт
      • Facebook | Расмий
      • OK | Расмий
      • YouTube | Daryo
      • YouTube | Daryo Рус тилида
      • YouTube | Daryo Глобал
    Telegram Youtube Facebook Instagram Twitter vkontakte
    Daryo logo white
    • Ўзбекистон
      • Бошқалар
      • Навоий
      • Тошкент вилояти
      • Сирдарё
      • Жиззах
      • Қашқадарё
      • Сурхондарё
      • Хоразм
      • Бухоро
      • Самарқанд
      • Наманган
      • Фарғона
      • Aндижон
      • Қорақалпоғистон
      • Тошкент ш.
      • Меҳридарё
      • Об-ҳаво
    • Марказий Осиё
      • Ўзбекистон (Маҳаллий)
      • Афгонистон
      • Қирғизистон
      • Қозоғистон
      • Туркманистон
      • Тожикистон
    • Дунё
    • Пул
      • Бизнес
      • Иқтисодиёт
      • Молия
      • Крипто
    • Маданият
      • Кино
      • Китоб
      • Мусиқа
      • Шоу-бизнес
    • Лайфстайл
      • Аёллар саҳифаси
        • Фарзанд
        • Гўзаллик
        • Карьера
        • Маслаҳатлар
        • Мода
        • Рецептлар
      • Технологиялар
        • Архитектура
        • Гаджетлар
        • Илм-фан
        • Коинот
        • Медиа
      • Авто
      • Қўзиқорин
      • Саёҳат
      • Саломатлик
      • Таълим
        • Абитуриент
        • Инглиз тилини ўрганамиз!
    • Спорт
      • Футбол
      • UFC
      • Бокс
    infinix
    Daryo.uz - Login
    Daryo.uz Daryo.uz
    Daryo.uz - Login
    Ўзбекистон

    Нима қуришни ким ҳал қилади? Автомобилчилар муаммолари ёки Тошкентда кўп қаватли паркинглар

    «Kommersant.uz» нашри «Нима қуришни ким ҳал қилади? Автомобилчилар муаммолари ёки Тошкентда кўп қаватли паркинглар» сарлавҳали мақола чоп этди. Унда иқтисодчилар Беҳзод Ҳошимов ва Нуриддин Икромов шаҳардаги автотураргоҳлар борасида юзага келган вазиятни таҳлил этади ва ростмана паркингларни ҳали узоқ кутиш кераклиги сабабини тушунтиради.

    Фото: «Kommersant.uz»

    Фото: «Kommersant.uz»

    Яқинда «Kommersant.uz»да «Оғриқли савол: Тошкентда қачон кўп қаватли паркинглар қурилади?» деган янгилик чоп этилди. Унда пойтахтда, жумладан савдо марказлари олдида машина қўйишга жой танқислиги, кўчаларнинг тирбандлиги ҳақида сўз борганди. Мақолада бир қарашда табиий кўринган ечим – кўп қаватли паркинглар қуриш таклиф этиларди.

    Тошкентда ҳақиқатан паркинг  муаммо эканлигига қўшиламиз, лекин бу тезда кўп қаватли паркинглар қуриш лозимлигини англатмаслигини кўрсатиб бермоқчимиз. Аслида Тошкентда кўп қаватли паркинглар йўқлигининг асосий сабаби – ернинг нисбатан арзонлигидир. Агар ер яхшигина қиммат бўлганда, ҳокимиятнинг аралашувисиз ҳам анчагина кўп қаватли паркингларга эга бўлардик.

    Ер нархи паркингга қандай таъсир кўрсатади?

    Бу фикрни иқтисодиётдаги «ишлаб чиқариш омилларининг ўзаро алмашина олиши» тушунчаси билан тушунтириш мумкин. Ҳар қандай товар – иқтисодий тилда омиллар деб аталмиш бир неча ресурслар комбинациясининг маҳсули саналади. Меҳнат, капитал ва ер – бу учта асосий омил; баъзида бу рўйхатга тадбиркорлик қобилияти ҳам киритилади. Муайян миқдорда товар ишлаб чиқариш учун омилларнинг турли комбинацияларини қўллаш мумкин, чунки улар ўзаро алмашинувчандир. Ишлаб чиқаришнинг энг содда рецепти мана бундай: омиллар нисбий қиймати ўзгаришидан қатъий назар, уларни қатъий белгиланган пропорсияларда ишлатиш. Табиийки, иқтисодий жиҳатдан бу ўзини оқламайди. Самарадорлик ишлаб чиқариш харажатларини минималлаштиришни талаб қилади: бир омилнинг нисбий қиймати орца, у арзонроғи билан алмаштирилади.

    Масалан, қоидага кўра, палов тайёрлашда гўшт ва гуруч нисбати 1:1 олинади. Агар мол гўшти нархи ошса, камроқ солинади ёки, умуман, товуқ гўшти ё тухумга алмаштирилади. Омилларнинг ўзаро алмашинувини ҳар ерда кўрса бўлади. Чунончи, дон меҳнат ва капитал уйғунлигида ўрилади. Харажатларни минималлаштириш учун зарур омилларнинг оптимал пропорсияси уларнинг ҳар бирининг нисбий қийматига боғлиқ бўлади. Дейлик, 10 000 тонна дон ўриб олишимиз керак. Агар ўрим комбайнлари (капитал)ни ишлатишнинг нисбий қиймати қўлда ўриш (меҳнат) қийматидан кам бўлса, техникага таяниш мақсадга мувофиқ бўлади. Мисол учун: битта комбайнни ишлатиш ва сотиб олиш харажатлари, айтайлик, 40 нафар ўримчининг йиллик маошига тенг бўлса, табиийки, иккита комбайн ва бир нечта ишчилар ишлатиш фойдали бўлади. Аксинча, битта комбайн 1000 нафар ишчи меҳнатига тенг бўлса, комбайнни харид қилиш ўзини оқламайди ва йиғим-терим ишлари қўлда амалга оширилади.

    Паркинг қуриш ҳам мустасно эмас. Ер нисбатан арзон бўлиб, капитал (машина, махсус техника) қиммат бўлганда, ўз-ўзидан, кўп қаватли паркинглар қурилиши мақсадга мувофиқ бўлмайди. Бунинг акси – ер капиталга қараганда нисбатан қиммат бўлса, кўп қаватли паркинглар бунёд этишга пул тикса арзийди, буни Нью-Йоркдаги ғаройиб паркингда ҳам кўрса бўлади.

    Кўп қаватли паркинглар қуриш – серхаражат иш. АҚШда кўп қаватли паркинглар барпо этишга сарфланадиган қурилиш харажатлари битта машина-жой учун $24 000 га айланади. Агар паркинг ер остида бўлса, харажатлар $40 000 гача етади. Қиёслаш учун: юр юзасидаги машина-жой атиги $1 200 га тушади. Таъкидлаб айтамиз – бу суммага ер нархи киритилмаган. Шу сабабли кўп қаватли паркинглар ер нархи жуда баланд бўлган ҳудудларда қурилади. Шаҳар ичида қуриш харажатлари бир хил бўлади, яъни капитал нархи жойга боғлиқ эмас. Лекин ернинг қиймати жойига қараб катта фарқ қилади. Ер ва капитал қийматлари ўртасидаги нисбат қимматбаҳо ва марказий туманларда юқорироқ, демак, Тошкентда ҳам шундай паркинглар қуриладиган бўлса ҳам, уларни мана шу нисбатан энг  қиммат бўлган нуқталарда барпо этиш лозим бўлади.

    Назария амалиётга тўғри келадими?

    Биз яшайдиган шаҳар – Мэдисондаги Висконсин университетининг ўзида 17 та кўп қаватли паркинглар мавжуд. Университет паркингларидан ташқари, бу ерда яна ўнлаб хусусий паркинглар ва шаҳар ҳокимлигига қарашли бешта автотураргоҳ мавжуд. Эътиборли жиҳати шундаки, кўп қаватли паркинглар жойлашувининг зичлиги ер нархига бевосита боғлиқ. Яъни, ишлаб чиқариш омиллари назариясига мувофиқ, шаҳар марказида кўп қаватли паркинглар зичлиги бошқа жойлардагидан анча катта.

    Пировардида, аҳолиси 500 минг киши бўлган Мэдисонда ўнлаб йирик кўп қаватли паркинглар бўлгани ҳолда, аҳолиси 3 млн.дан ортган Тошкентда улар бир нечтагина. Тушунамизки, бу ҳолат Тошкентда ва Мэдисонда ишлаб чиқариш омиллари нархларининг нисбати жиддий фарқ қилишига боғлиқ.

    Агар Тошкентда ҳам қурилиш омиллари нархи Мэдисондагидек бўлганда, паркингга ҳозирги талабдан келиб чиқиб, Тошкентда юзлаб кўп қаватли паркинглар қурилган бўларди. Албатта, бу ерда гап мутлақ эмас, балки нисбий нархлар ҳақида бормоқда. Тошкентнинг баъзи жойларида ер ниҳоятда қиммат. Лекин у капитал (қурилиш моллари, қурилиш техникаси)дан нисбатан арзон бўлгани боис, яқин келажакда паркинглар қуришнинг фойда келтириши эҳтимолдан йироқ. Худди шундай, ер нархи етарлича кўтарилмагунча ёки капитал етарли даражада арзонлашмагунича, буни давлатдан кутиш ва бюджет маблағларини жалб қилишдан маъно чиқмайди.

    Нарх – энг адолатли тақсимловчи

    Паркинг масаласи иқтисодиётдаги бошқа жуда муҳим тушунчани бўрттириб кўрсатади, у ҳам бўлса, ресурслар тақсимотида нархнинг ўрни. Иқтисодиётда нархнинг аҳамиятни тушуниш бу илмдаги деярли барча масалалар ечимига калит топиш дегани, десак муболаға бўлмайди. Илм сифатида иқтисодиётнинг асосий вазифаси – бу инсонларнинг чексиз эҳтиёжларида чекланган ресурслар тақсимотини ўрганишдир.

    Жамият учун нима қадрлироқ эканини қандай аниқлаш мумкин? Нимани қуриш керак? Пулни нимага тикиш лозим? Товар ёки хизматнинг қадри одамлар бу товарни қанчалик хоҳлашлари билан ўлчанади. Агар у орзиқиб кутилган бўлса, одамлар унинг учун ҳақ тўлашга тайёр эканликлари орқали буни намоён этадилар ва бу товар нархи ўсади. Жамоатчилик нуқтаи назаридан жуда қимматли саналувчи объэктни барпо этиш учун ҳар бир инсон ушбу бинони қанчалик юқори баҳолашини ўрганиб чиқиш керак бўлади. Албатта, бу машғулот қатор сабабларга кўра бемаънилик бўларди ва бундай ҳолларда энг яхши ҳакам – бозор нархи.

    Айтайлик, Тошкентда кўп қаватли паркинг аллақачон қурилган. У жамиятга жуда катта фойда келтиришини қандай кафолатлаш мумкин? Жамият учун фойдалилик муайян товар кимга зарур бўлса, ўша унинг эгаси бўлишида кўринади. Лекин ким машинасини қўйиши мумкин, ким қўймаслиги кераклигини қандай аниқлаш мумкин? Кираверишда сўров ўтказиб, ҳар бир одамдан машинасини нега қўяётганлигини сўраш, уларнинг эҳтиёжлари ва ишларининг тез битишига қараб жойларни тақсимлаш мумкин. Янги ишда суҳбатдан ўтиши керак бўлган, қариндоши операция қилинаётган, тўйга шошаётган, шу ердаги қаҳвахонага гурунглашгани келадиган одамларга устуворлик берилиши соғлом ақлга тўғри келади. Мана шундай, эҳтиёжга қараб машинани қолдириш мумкин бўлган паркинг бўлса, ажойиб бўларди, қолаверса, бу – адолатли ечим. Лекин инсон нега машинасини қўяётганлигининг «ҳақиқий» сабабини асло билиб бўлмайди. Энг зўр «алдов детектори»ни ишлатганимизда ҳам, жамият учун кириш имтиҳони ёки янги ишга жойлашиш учун суҳбатдан қай бири муҳимроқ эканини қандай биламиз? Балки ҳамкасблар йиғини ёки узоқ йиллардан бери биринчи бор кўришиб турган қариндошлар учрашуви муҳимроқдир? Бундай масалаларга ечим топиб бўлмайди. Шу сабабли товарнинг нархи – энг яхши ва амалда ҳар қандай вазиятда энг адолатли ҳакам саналади.

    Тўлашга тайёрлик (willingness-to-pay) инсон у ёки бу маҳсулотни қанчалик қадрлашига боғлиқ бўлади. Сизнинг пул тўлашга тайёрлигингиз товарнинг нархидан устун келсагина сиз товар истеъмолчисига айланасиз. Товар нархи унга энг муҳтож инсонга уни олиш имконини беради.

    Нарх ҳаддан ташқари юқори бўлса-чи? Бизнинг паркингимиз мисолида, кун бўйи қаҳвахонада ўтиришни режалаштирган талабалар таксида келишлари ёки машиналарини арзонроқ жойга қўйишлари мумкин, учрашувга шошаётган тадбиркор эса, паркинг учун каттароқ суммани ҳам жон деб тўлайди. Яъни машина учун жойни кўпроқ қадрлайдиган одам унга эга бўлади – мана шу жамоатчилик нуқтаи назаридан энг манфаатли ечим. Энг манфаатли тақсимотга эришиш учун фолбин бўлиш ёки алдов детекторини ишлатиш керак эмас, балки «нарх» аталмиш тақсимот механизмига таянилса, бас.

    Нимани ва қанча қуриш керак эканлигини бозор белгилайдиган бўлса, натижаси оптимал тақсимот бўлади. Лекин бозор механизмларига муниципалитет аралашишга уринса – ресурслар нотўғри тақсимланади, самарадорлик йўқолади. Муаммо, албатта, маҳаллий ҳокимиятларда ёки уларнинг билимсизликларида эмас: бозор ҳозирча кўп қаватли паркинглар қурилишини мақсадга мувофиқ деб ҳисобламаётган экан, бу жамоатчилик нуқтаи назаридан ҳам мақсадга мувофиқ келмайди.

    Кўп қаватли паркинглар – бу алоҳида олинган шаҳарларгагина хос технологик мў‘жиза эмас, балки чекланган ресурсларнинг оқилона тақсимоти, холос. У, нархларнинг бозорга мувофиқ белгиланишида, кутилган натижаларга олиб келади.

    Паркингга талаб ва таклиф

    Хулосалаб айтиш мумкинки, кўп қаватли паркинглар қурилиши ер сезиларли даражада қимматлашганда фойдали ишга айланади. Худди шундек, капитал арзонлашганда ҳам паркинглар сони ортади.

    Инвестициялар учун маблағлар – чекланган ресурс ва улар энг самарали усулда ишлатилиши лозим. Инвестициялар (хусусий капитал)дан паркинглар қурилишида эмас, бошқа соҳаларда фойдаланилаётгани бу ишга пул тикиш ҳозирча унчалик даромадли эмаслигини кўрсатади. Сўзимиз бошида айтганимиз янгиликда бир нарсага урғу берилади: «Кейинги қадам ишлаб чиқилган чора-тадбирларни амалга ошириш учун инвестициялар жалб қилиш бўлади». Кўп қаватли паркингларнинг қурилиши ҳозирча инвесторларда қизиқиш уйғотмаётганлиги бугунги кунда бозор шартлари асосида, яъни субсидиялар ёки преференцияларсиз, бу соага сармоядорларни жалб қилиб бўлмаслигини англатади. Бюджет маблағини хусусий паркинг қурувчиларига субсидияларга сарфлаш эса, мақсадга мувофиқ эмас.

    Шу пайтгача биз паркинглар бўйича таклифлар ҳақида сўз юритдик, худи шунингдек, уларга бўлган талаб борасида ҳам сўзлаш мумкин. Агар марказий кўчаларда ва шаҳар мавзеларида ҳали ҳам тўловсиз машинани қолдириш мумкин бўлса, одамлар машинани алоҳида ажратилган жойга олиб боришларидан умид қилмаса ҳам бўлади. Ҳукумат чора-тадбирлари нуқтаи назаридан, маҳаллий ҳокимият мана шу муаммога эътибор қаратгани яхшироқ.

    Шаҳарда паркинг нархлари етарлича қиммат бўлганда, кўп қаватли ва замонавий паркинглар юзага келишини кутиш мумкин. Паркингни пуллик қилиб ва ҳуқуқбузарларни қаттиқ жазолаш орқали, автомобиль учун тураргоҳлар етишмаслиги муаммосини ҳал этса бўлади. Лекин паркингдан тушган даромадни пиёдалар учун инфратузилмага: тротуарлар ва жамоат транспорти сифатини яхшилашга ишлатиш лозим.

    Ҳар бир автоҳаваскор қайсидир даражада нафақат бошқа автоҳаваскорларга (тирбандлик, паркинг), балки пиёдаларга ҳам ноқулайлик туғдиради. Ҳар бир қўшимча автомобиль атроф-муҳитни ифлослантиради, шаҳарда ҳаракатланишни ноқулай қилади, авариялар эҳтимолини оширади. Энг асосийси – автоҳаваскорлар сабабли юзага келадиган барча салбий оқибатлар шаҳар аҳолиси зиммасига тушади. Буларнинг бари бепул бўлса, иқтисодий нуқтаи назардан самарасиздир:  автомобиль ҳайдашдан фойда фақат ҳайдовчигаю, кўчаларнинг тирбандлиги, ҳавонинг ифлосланиши каби зарарлар ҳар бир аҳолининг зиммасига тушса! Демак, автомобиль эгалари бошқа аҳолининг зарарларини қоплашлари керак.

    Бензин солиғи – мана шундай компенсациялардан бири. Пуллик паркинг кейинги усул бўлиши лозим. Агар олинган маблағларни шаҳар инфратузилмасига тўғри тақсимлашнинг уддасидан чиқилса, барча фойдада бўлади: тирбандликлардан қутулган ва машина қўйишга жойни осон топа оладиган автоҳаваскорлар ҳам, сифатлироқ жамоат транспорти, атвомобилларсиз макон ва тоза ҳавога эга бўладиган йўловчилар ҳам.

    Буларнинг бари ҳокимият томонидан салмоқли ишлар амалга оширилишини талаб қилади. Бюджет ва кадрлар чегараланганлиги шароитида маҳаллий ҳокимият эътиборини муаммонинг асоратини эмас, туб сабабларини ҳал этишга қаратиш лозим.

    10.04.2018, 09:31   Изоҳ (0)   22375
    Facebook Twitter LinkedIn Telegram Email

    Изоҳ (0)

    Кириш
    Жавоб қолдиринг Бекор қилиш

    Мавзуга доир

    Ўзбекистон Инвестициялар бўйича давлат қўмитаси «Марказий Осиё, Кавказ ва Россия минтақасидаги энг яхши инвестицион лойиҳа» йўналишида мукофотни қўлга киритди

    10.04.2018, 09:11

    Ўзбекистонда Картошка етиштирувчилар уюшмаси раиси ўринбосарлари тайинланди

    10.04.2018, 08:56

    Ҳокимлик Samarqand Darvoza яқинидаги чуқурни текислади: ўпирилиб тушган асфальт бу ерга ўтган йили ётқизилган

    10.04.2018, 08:50

    Наркотик сақлаганликда айбланган Тошкент вилоят ИИБ собиқ ходими 6 йилдан сўнг оқланди

    10.04.2018, 08:11

    Ўзбекистонда 7 йил мобайнида ажримлар сони 1,7 мартага ортди

    10.04.2018, 07:48

    Россиядаги ЙТҲда ҳалок бўлганларнинг жасади Жиззахга олиб келинди (видео)

    10.04.2018, 07:42
    ×Lightbox Image

    Daryo.uz | Сизнинг муаммоингиз ечими


    UZTELECOM "Мурувват" тарифини тақдим этади: Атиги 25 000 сўм эвазига ғамхўрлик ва эътибор билан бойитилган алоқа


    AVO'дан янги омонат: йиллик 25% гача — 6 ойда орзуингизни амалга оширинг


    Тошкентда халқаро финтех-ҳодиса — Visa Cashлесс Форум 2025 бўлиб ўтди 


     ADM Jizzakh Жиззахда жойлашган 5-ихтисослаштирилган муассаса тарбияланувчилари эҳтиёжи учун автобус тақдим қилди


    Замонавий Haval Jolion энди 0% муддатли тўлов шартида 


    Бектемир Residence — оилавий турмуш учун мўлжалланган уй-жой мажмуаси


    Навоий инновациялар университети — келажагингизни кафолатлайдиган замонавий таълим маскани! 


    Ўзбекистон қишлоқ хўжалиги маҳсулотлари Европага йўл олмоқда


    Tenge Bank Tenge24 иловасида янги рақамли автокредитини эълон қилди


    UCMG Амстердамда бўлиб ўтаётган Мoney 20/20 Europе халқаро финтеч кўргазмасида Ўзбекистон номидан иштирок этади


     Coca-Cola жамғармаси ва Глобал атроф-муҳит ва технологиялар жамғармаси (ГЕТФ) “Айланма иқтисодиёт келажаги учун ҳамкорлик битими (PACТ)” ни эълон қилганлиги ҳақида маълум қилди


    Sello Ecosystem Фарғона, Андижон ва Наманганда Sello Summer Fest ёрқин фестивалини ўтказди


    Mobiuz "Меҳрибон" имтиёзли тариф режасини тақдим этди


    Kapitalbank ва Visa Ўзбекистон терма жамоасининг ЖЧ-2026 саралаш ўйинини БААда тантанали равишда очишди


    Янги уфқлар: Centrum Air ҳафтасига икки марта Тошкентдан Бишкекка парвозларни амалга оширади

     

    Тавсия этамиз

    Севги ёхуд КГБ махсус операцияси — грек миллиардерига уйланган совет хизматчиси

    7 июн, 16:20

    Чумчуқларга ем бўлган бургутлар. “Ўргимчак тўри” операцияси Россия учун қанчага тушади?

    4 июн, 18:49
    Audio Icon

    Қуриб қолган кўчатлар, миллионлар шамолга учдими?

    4 июн, 15:03

    Фелдмаршалга алмаштирилмаган Сталиннинг зурриёти — “доҳий” нега ўғлини урушга юборган эди?

    3 июн, 21:10
     
     
     

    Сўнгги янгиликларга ўтиш

    АҚШ ва Хитой савдо божлари борасида Лондонда учрашув ўтказади

    Дунё | 8 июн, 23:05

    Франция Германияни мағлуб этиб Миллатлар Лигаси бронза медалини қўлга киритди

    Спорт | 8 июн, 22:38

    Францияда электроскутер сабаб юзага келган ёнғинда 4 киши ҳалок бўлди

    Дунё | 8 июн, 22:10

    Тошкент марказида “Салом, Мундиал” супершоуси бўлиб ўтади

    Ўзбекистон | 8 июн, 21:52

    Шимолий Кореяда май ойида муваффақиятсизликка учраган кема қайта сувга туширилди

    Дунё | 8 июн, 21:45

    Ўзбекистон ва Қатар ўйини сабаб Тошкентнинг айрим кўчаларида ҳаракат чекланади

    Ўзбекистон | 8 июн, 21:20

    Россия ва Украина аскарларнинг жасади алмашинуви борасида зиддиятга бормоқда

    Дунё | 8 июн, 21:10

    Ўзбекистонда фан учун янги ўсимлик тури кашф этилди

    Ўзбекистон | 8 июн, 20:50
    Daryo About Us

    «Daryo» интернет-нашрининг (Ўзбекистон матбуот ва ахборот агентлиги (ЎзМАА, ҳозирги Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрацияси ҳузуридаги Ахборот ва оммавий коммуникациялар агентлиги) томонидан 13.03.2015 йил санасида 0944-сонли гувоҳнома билан оммавий ахборот воситаси сифатида рўйхатга олинган). Матнли материалларини тўлиқ кўчириш ёки қисман иқтибос келтиришга, шунингдек, фотографик, график, аудио- ва/ёки видеоматериалларидан фойдаланишга daryo.uz сайтига гиперҳавола мавжуд бўлган ва/ёки «Daryo» интернет-нашрининг муаллифлигини кўрсатувчи ёзув илова қилинган тақдирда йўл қўйилади. Чоп этиладиган баъзи маълумотлар 18 ёшга тўлмаган фойдаланувчиларга мўлжалланмаган бўлиши мумкин. Info@daryo.uz

    Telegram Youtube Facebook Instagram Twitter vkontakte

    © «Simple Networking Solutions» МЧЖ, 2013–2025

    Ёш бўйича чеклов

    Хато топдингизми? Ctrl+Enter тугмаларини босинг

    • Фойдаланиш шартлари
    • Махфийлик сиёсати
    • Реклама
    Нимани қидирамиз?

    Sign In or Register

    Хуш келибсиз!

    Тизимга киринг ёки Рўйхатдан ўтинг.

    Google

    ёки Э-Почта орқали

    Изоҳ қолдиришингиз, Фойдаланиш шартлари ва Махфийлик сиёсати шартларини қабул қилганингизни англатади

    Рўйхатдан ўтинг

    Рўйхатдан ўтганмисиз? Login.

    Google

    ёки Э-Почта орқали

    Сизга парол электрон почта орқали юборилади.

    Изоҳ қолдиришингиз, Фойдаланиш шартлари ва Махфийлик сиёсати шартларини қабул қилганингизни англатади

    Матнда хато топдингизми?

    ×

    Раҳмат. Биз сизнинг хабарингизни олдик ва хатони имкон қадар тезроқ тузатамиз.