Миср ҳарбий трибунали 36 нафар экстремистга нисбатан қатл ҳукмини ўқиди. Бу ҳадқа «РИА Новости» хабар бермоқда.
Ҳукм кучга кириши учун, мамлакат қонунчилигига биноан, уни мамлакат муфтийси тасдиқлаши лозим.
Айтилишича, айбланувчилар 2016 ва 2017 йилларда копт черковларига ҳужумлар уюштирган.
Якуний ҳукм 15 май куни ўқиб эшиттирилади.
Иш бўйича жами 48 киши гумонланмоқда.
Изоҳ (0)