АҚШ томонидан янги санкциялар жорий этилганидан сўнг россиялик миллиардерларнинг молиявий йўқотишлари 15 миллиард доллардан ошди. Бу ҳақда Bloomberg индекси маълумотлари далолат бермоқда, дея хабар беради Spot.
Ҳаммадан кўп санкцияларга киритилмаган «Норилский никел» эгаси Владимир Потанин 2,25 миллиард доллар йўқотди.
«Қора рўйхат»га кирмаган яна бир миллиардер — Алишер Усмоновнинг мол-мулки 255 миллион долларга камайди.
Россиянинг энг бадавлат 26 кишиси АҚШ санкциялари жорий этилганидан сўнг ўтган бир кун ичида 16 миллиард доллардан ошиқ маблағ йўқотди.
Изоҳ (0)