Буюк Британия шаҳзодаси Гарри ва унинг қаллиғи Меган Маркл жамоатчиликдан уларга тўй совғаларини юбормасликни сўради, истаганларга хайрия ташкилотларига пул жўнатишни таклиф қилди, деб ёзади «Корреспондент.net». Тегишли баёнотни уларнинг номидан Кенсингтон саройи 9 апрель, душанба куни эълон қилди.
Гарри ва Меган уларнинг тўйини нишонлашни хоҳлаган барча кишилардан баёнотда келтириб ўтилган еттита хайрия жамғармаларидан бирига тўлов йўналтиришни сўради. Шу билан бирга, Кенсингтон саройида уларнинг ушбу ташкилотлар билан расмий алоқаси йўқлигини таъкидлашди.
Келин-куёв ўзлари бееътибор бўлмаган муаммолар — спорт, аёллар ҳуқуқлари учун кураш, денгиз қирғоқлари ва табиатни асраш, бошпанасиз кишиларнинг ҳаёти, ОИТВ ва қуролли кучлар билан шуғулланувчи жамғармаларни танлади.
Изоҳ (0)