Оқ уйда гўёки Суриянинг Дума шаҳрида амалга оширилган кимёвий ҳужумга бағишланган йиғилишдан сўнг, АҚШ ҳарбий-денгиз кучларининг камида битта ракета эсминеци Сурия қирғоқларига қараб йўл олди, деб ёзади «ТАСС».
АҚШ президенти Дональд Трамп Оқ уй миллий хавфсизлик кенгаши мажлисини ўтказган. The Wall Street Journal маълумотларига кўра, унда Вашингтон гўёки Думада юз берган кимёвий ҳужум учун жавобгар деб ҳисоблайдиган Дамашққа нисбатан эҳтимолий куч ишлатиш учун асослар ишлаб чиқиш ҳақида гап борган.
Айни пайтда Америка эсминеци Сурия қирғоқларига қараб қаердан йўл олгани номаълум.
Изоҳ (0)