Россия Либерал-демократик партияси етакчиси Владимир Жириновский мамлакат президенти лавозимини тугатиб, тегишли ваколатларни Давлат кенгашига беришни, унинг аъзоларини эса ҳар йили апрелда сайлашни таклиф қилди, деб ёзади «РИА Новости».
«Президентлик институти — бу Россия учун бегона бўлган институт, у фақат Америка учун мос келади… Россияга нима яқинроқ? Коллектив бошқарув органи, Давлат кенгаши. У ерга барча губернаторлар, асосий вазирлар, парламент раҳбарияти, эҳтимол, Олий суд раиси кириши керак… Сайловлар ҳар йили апрелнинг охирги сешанбасида ўтказилиши керак, ушбу банд ҳам Россия Конституциясига киритиб қўйилиши керак», — деб ёзди у ўз Telegram-каналида.
Сиёсатчи таъкидлашича, бу ҳолда фуқаролар фақат Давлат думаси депутатларини сайлайди. У мэрни шаҳар думаси мажлисида «беш дақиқа ичида» яширин овоз бериш йўли билан сайлашни таклиф этиб, мисол келтирди.
Изоҳ (0)