CIES Football Observatory Европанинг кучли бешлик чемпионатларидаги ўйинчилар шартномаларининг давомийлигини ўрганди, деб ёзади «Sports.ru».
Қайд этилишича, «Барселона» бу борада етакчилик қилмоқда. «Барселона»нинг барча ўйинчиларини ҳисоблаганда, футболчиларнинг клуб билан тузган шартномаси ўртача 3,23 йилни ташкил қилмоқда. Аксинча, кўпроқ асосий таркибда тушадиган 11 та ўйинчида эса бу кўрсаткич 3,59 йилни ташкил этган.
«Реал»да эса бу кўрсаткич жамоадаги барча ўйинчилар ҳисоблангада 3,19 йилни, асосан, асосий таркибда майдонга тушадиган ўйинчиларининг клуб билан тузган шартномаси эса ўртача 3,5 йилни ташкил қилган.
Учинчи ўринни эса Франциянинг «Лилль» ҳамда Англиянинг «Тоттенҳэм» жамоалари бўлишиб турибди. Уларда бу кўрсаткич, 3,18 га 3,23 йилни ташкил этган.
Асосий таркиблардаги ўйинчиларнинг шартномаси давомийлиги:
- «Барселона» (3,23 – 3,59)
- «Реал» (3,19 – 3,5)
- «Лилль» ва «Тоттенҳэм» (3,18 – 3,23)
- «Атлетико» (3 – 3,95)
- «РБ Лейпциг» (2,96 – 3,32)
- «Рома» (2,95 – 3,04)
- «Манчестер Сити» (2,89 – 3,23) ва «Вольфсбург» (2,89 – 2,77)
- «Наполи» (2,87 – 2,86)
Изоҳ (0)