Бироз муддат аввал Ўзбекистон терма жамоасининг собиқ бош мураббийи Самвел Бабаян Латвия чемпиони — «Спартак» (Юрмала) клуби бош мураббийига айлангани ҳақида хабар берилган эди.
Маълумот учун Ўзбекистон миллий терма жамоаси собиқ бош мураббийи Самвел Бабаян ЎФФ(ўша вақтда ЎФФ эди, ҳозир эса ЎФА) Ижроия Қўмитаси Бюросининг 2018 йил 15 январдаги 3-сонли қарорига мувофиқ футболга алоқадор ҳар қандай фаолият билан шуғулланишдан умрбод четлаштирилган эди. Аммо жорий йилнинг 27 март санасида Самвел Бабаян Латвия чемпиони «Спартак» Юрмала жамоасининг бош мураббийига айлангани ҳақида хабар берилди.
Мавзуга доир: Футболга алоқадор ҳар қандай фаолиятдан четлаштирилган Самвел Бабаян Латвия чемпионига бош мураббий бўлди
«ЎФА томонидан футболдан умрбод четлатилган Самвел Бабаян бир неча кун аввал Латвия телеканали меҳмони бўлди. У ўз нутқида «Спартак» (Юрмала) раҳбариятига ишонч учун миннатдорчилик билдирди ҳамда у ерда ўзбек футболи ва ўзбекистонлик мураббийларнинг савиясини кўрсатишга ҳаракат қилишини айтди», — дейилади хабарда.
Изоҳ (0)