• Профилга Кириш
  • 1744009905_435.svg 1744009905_642.svg

  • Сўнгги янгиликлар
  • Асосий янгиликлар
  • Энг кўп ўқилган
  • Колумнистлар
O'zbekcha
Русский
English
  • O'zb
  • Ўзб
  • Рус
  • Eng
  • O'zb
  • Ўзб
  • Рус
  • Eng
  • Сўнгги янгиликлар
  • Асосий янгиликлар
  • Энг кўп ўқилган
  • Колумнистлар
    • USD12937.93
    • RUB161.1
    • EUR14665.14
    • Google play
    • App Store
    • Telegram
    • Тошкентда
      +37°C
      • Андижон
      • Қарши
      • Бухоро
      • Самарқанд
      • Фарғона
      • Сирдарё
      • Жиззах
      • Термиз
      • Наманган
      • Тошкент
      • Навоий
      • Тошкент вил
      • Нукус
      • Урганч
    • Daryo
      • Интернет-нашр
      • Таҳририят
      • Алоқа маълумотлари
      • Фойдаланиш шартлари
      • Махфийлик сиёсати
      • Янгиликлар архиви
    • Реклама
    • Ижтимоий тармоқлар
      • Instagram | Расмий
      • Instagram | Лайфстайл
      • Instagram | Спорт
      • Facebook | Расмий
      • OK | Расмий
      • YouTube | Daryo
      • YouTube | Daryo Рус тилида
      • YouTube | Daryo Глобал
    Telegram Youtube Facebook Instagram Twitter vkontakte
    Daryo logo white
    • Ўзбекистон
      • Бошқалар
      • Навоий
      • Тошкент вилояти
      • Сирдарё
      • Жиззах
      • Қашқадарё
      • Сурхондарё
      • Хоразм
      • Бухоро
      • Самарқанд
      • Наманган
      • Фарғона
      • Aндижон
      • Қорақалпоғистон
      • Тошкент ш.
      • Меҳридарё
      • Об-ҳаво
    • Марказий Осиё
      • Ўзбекистон (Маҳаллий)
      • Афгонистон
      • Қирғизистон
      • Қозоғистон
      • Туркманистон
      • Тожикистон
    • Дунё
    • Пул
      • Бизнес
      • Иқтисодиёт
      • Молия
      • Крипто
    • Маданият
      • Кино
      • Китоб
      • Мусиқа
      • Шоу-бизнес
    • Лайфстайл
      • Аёллар саҳифаси
        • Фарзанд
        • Гўзаллик
        • Карьера
        • Маслаҳатлар
        • Мода
        • Рецептлар
      • Технологиялар
        • Архитектура
        • Гаджетлар
        • Илм-фан
        • Коинот
        • Медиа
      • Авто
      • Қўзиқорин
      • Саёҳат
      • Саломатлик
      • Таълим
        • Абитуриент
        • Инглиз тилини ўрганамиз!
    • Спорт
      • Футбол
      • UFC
      • Бокс
    infinix
    Daryo.uz - Login
    Daryo.uz Daryo.uz
    Daryo.uz - Login
    Спорт

    Ўзбек футболи тарихида биринчи марта: Бразилиялик футболчи «Қўқон-1912» дарвозабонига калла қўйди. Бунга ирқий камситиш сабаб бўлган бўлиши мумкин

    2018 йил февралида Ўзбекистон футболи раҳбарияти сўнгги ярим йилда иккинчи марта ўзгарди — Умид Аҳмаджонов ўрнига бош вазир биринчи ўринбосари — «Ўзбекистон темир йўллари» раҳбари Очилбой Раматов янги ташкил этилган Ўзбекистон Футбол Ассоциацияси президентига айланди. Тўғри, шундан бери Раматов бирор жойда ЎФА президенти сифатида кўриниш бергани, чиқиш қилгани йўқ. Ташкилот ва бутун футбол (нафақат футбол, балки бутун спорт тизими) бошқаруви барибир Умид Аҳмаджонов қўлида қолди. У айнан ярим йил аввал республиканинг бош футбол ташкилоти раҳбари этиб сайланган эди.

    Фото: ЎФА

    Фото: ЎФА

    Шундан бери ЎФА (собиқ ЎФФ)да кўп ва хўб ўзгаришлар бўлди. Энг катта ўзгаришлардан бири сифатида футбол бўйича миллий чемпионат ислоҳ қилиниб, Олий Лига ўрнини мутлақо янгича форматдаги Суперлига эгаллаганини айтиш мумкин. Футболнинг янги раҳбарияти ўзининг ҳар бир кутилган ва кутилмаган қарорларини «ўзбек футболи тарихида биринчи марта» деб кўрсатишга уринаётгани ҳам бир қизиқ янгилик. Масалан, чемпионат ғолибларига мукофот пули берилишини «футболимиз тарихида биринчи марта» деб анонс қилишди (аслида бу биринчи марта эмас). Ёки миллий чемпионатга Pepsi титул ҳомий бўлди — буниси ростдан ҳам биринчи марта, авваллари титул ҳомий деган нарса бўлган эмас (Nestle Пуре Life савдо белгисининг 2003 йилги тушунарсиз ҳам муваққат ҳомийлиги ҳисобга олинмаса).

    Суперлиганинг 5-турида «ўзбек футболи тарихида биринчи марта» деб атаса арзигулик яна бир воқеа юз берди — Тошкентнинг «Локомотив» футбол клуби бразилиялик ҳужумчиси Нивалдо «Қўқон—1912» дарвозабони Ўткир Юсуповга боши билан зарба берди. Легионер футболчининг айтишича, бунга рақиб дарвозабони уни «негр», «маймун» деб атагани сабаб бўлган.

    Нивалдо ўзи ким?

    Тўлиқ исми Нивалдо Родригес Феррейра бўлган 29 ёшли ҳужумчи Ўзбекистондаги биринчи мавсумини ўтказмоқда ва мавсум старти у ва унинг жамоаси учун омадли кечмоқда, деб бўлмайди. Бўйдор ҳужумчи Чемпионлар Лигасида жамоаси учун иккита гол урди, бироқ Суперлигада ҳали гол уришнинг уддасидан чиқа олгани йўқ (5-турда — айнан калла қўйган ўйинида — гол уришга яқин келганди, бироқ «улоқ»ни сўнгги сонияда Марат Бикмаев илиб кетди).

    Умуман олганда, Нивалдо тўпурарлиги билан ажралиб турмайди. У 2011 йилдан бери МДҲ мамлакатлари клубларида тўп суради ва бирор мавсум 10 та ҳам гол урмаган. Жумладан, 2011—2012 йилги мавсумларда у Қозоғистоннинг «Атирау» жамоаси сафида 33 ўйинда майдонга тушиб, атиги битта гол урган. 2013—2014 йилларда Россиянинг «Сибир» клубида ўйнаган — Россия 1-дивизионидаги 22 учрашувда 2 та гол урган.

    Сўнг кетма-кет уч мавсумни Владивостокнинг «Луч-Энергия»сида ўтказган — 1-дивизондаги 59 учрашувда 8 та гол. Владивостокдан кейинги манзил Красноярск бўлди — Нивалдо «Енисей» сафида олти учрашувда майдонга тушиб, бирорта ҳам гол урмади. 2017 йилда эса Беларуснинг икки клубида ўйнашга улгурди — «Гомел»нинг 13 ўйинида қатнашиб, 5 та гол урган бўлса, «Динамо Брест»да ҳам 13 ўйинда майдонга тушиб, 2 та гол билан кифояланди.

    Фото: «Sibnovosti.ru»

    Фото: «Sibnovosti.ru»

    Футболда шунақаси ҳам бўлади — баъзи ҳужумчилар гол урмаса-да, шериклари гол уриши учун қулай вазиятлар яратади. Одатда бундай «яратувчи» футболчиларни ярим ҳимоячи деб аташади. Лекин ҳужумчи деб аталадиган қоидадан ташқари истиснолар ҳам бўлиб туради. Нивалдо, афтидан, шундай камёб бразилиялик ҳужумчилардан бири.

    Айтмоқчи, Нивалдо Украина клубларида ўйнамаган бўлса-да, шу мамлакатга куёв — аёл Анна Караваева теннисчи. Жуфтликнинг икки нафар фарзанди бор.

    «Локомотив»да гол уришдан бошқа нима иш қилди?

    Нивалдо дастлаб «Навбаҳор»га қарши 3-тур учрашувида катта саҳнага чиққанди. У мағлубиятга учраётган жамоасининг шиддатли ҳужумини йўққа чиқарганди — «Навбаҳор» дарвозасига кириб кетаётган тўп йўлига ўзи билиб-билмай тўғаноқ бўлган эди.

    Иккинчи энг шов-шувли вазият — шу мақолага асос бўлган «калла қўйиш воқеаси».

    Таъкидланганидек, мавсум нафақат Нивалдо, балки у тўп сураётган «Локомотив» клуби учун ҳам нисбатан оғир бошланди. Жамоа Чемпионлар Лигаси билан хайрлашиш остонасида, Суперлигада эса беш учрашувдан сўнг беш очко тўплагани ҳолда 12 жамоа орасида 9-ўринни эгаллаб турибди. Мамлакатнинг амалдаги чемпиони, боз устига, мусобақадаги энг кучли таркибга эга жамоа учун ярашмаган бир ҳолат.

    Мавзуга доир: Видеосўровнома: Ўзбекистон Суперлигаси 5-туридаги энг чиройли голга овоз беринг!

    Суперлиганинг сўнгги турида «Локомотив» «Қўқон—1912»ни қабул қилиб, жиддий қаршиликка учради. Биринчи бўлиб гол ўтказиб юборди. Сўнг ўйиндан ташқари ҳолатдан гол урди (гол ҳисобланди, бу голни ҳисобга олган бош ҳакам Валентин Коваленко эса номаълум муддатга четлатилди). Ўйин иккинчи таймида эса ҳаққоний пенальтидан маҳрум бўлди (бош ҳакам Коваленко ва унинг ёрдамчисининг четлатилишига сабаб бўлган вазиятлардан бири бу ҳам). Турган гапки, бундай вазиятда чемпионлар ҳам асабийлашади.

    Учрашувнинг 89-дақиқасида, «Локомотив» навбатдаги ҳужумни ташкил этаётган вақтда, Нивалдо рақиб ҳимоячисини «нари бор» дегандек қилиб қўполлик билан туртиб юборган. «Қўқон-1912» дарвозабони Ўткир Юсупов бу вазиятга ҳакамнинг эътиборини қаратиш учун қўлларини кўтарган, сўнг ўзи ҳам Нивалдога ташланган. Даҳанаки жанг бошланган. «Қўқон-1912» футболчилари Нивалдони ўраб олган — кимдир унга бақирган, бошқаси уни ажратишга уринган. Ҳакам вазиятни англаб етгач, Нивалдога дарҳол қизил карточка кўрсатган. Нивалдога карточка кўрсатилиши билан Ўткир Юсупов бразилияликка қараб нимадир деб бақирган (ҳар икки жамоа футболчилари қуршовида), шунда кутилмаганда Нивалдо боши билан Юсуповнинг кўкрагига зарба берган. Худди Зидан 2006 йилги жаҳон чемпионати финалида калла қўйганидек.

    «Мени ‘негр’, ‘маймун’ деб ҳақорат қилди»

    Ўйин якунига етиши билан Суперлига баҳслари ташкилотчиси ҳисобланган Ўзбекистон Профессионал футбол лигаси Нивалдога нисбатан қўлланилган жазо чораларини эълон қилди — энди бразилиялик Суперлига доирасидаги бешта ўйинни ўтказиб юборади, қўшимчасига 25 миллион сўм (салкам 3000 доллар) миқдорида жарима тўлайди.

    «Championat.asia» нашри воқеанинг ҳар икки иштирокчисидан қисқа интервью олди. Рус, инглиз ва испан тилларида эркин сўзлашувчи Нивалдо «Қўқон—1912» дарвозабонига жиддий айблов қўйди: «Рақиб дарвозабони мени ‘маймун’, ‘негр’ деб ҳақорат қилди. Мен ўзимни тутиб тура олмай, бошим билан унга зарба бердим. Ўзимни йўқотиб қўйдим, буни тан оламан. Тўғри, бу футбол қоидаларига тўғри келмайдиган иш. Мухлислар ва ‘Локомотивъдан узр сўрайман».

    «Қўқон—1912» дарвозабони Ўткир Юсупов эса, турган гапки, «Локомотив» легионерининг бу айбловини рад этди ва буни «туҳмат» деб атади: «Нивалдони маймун ёки шунга ўхшаш сўзлар билан ҳақорат қилганим йўқ. Мен ирқчи эмасман. Бу вазиятда олдимда учрашув бош ҳаками Валентин Коваленко ҳам турганди. Шу боисдан Коваленко бунга бемалол гувоҳлик қилиши мумкин. Нивалдонинг бу уйдирмаси қуруқ туҳматдан бошқа нарса эмас».

    Фото: «Championat.asia»

    Фото: «Championat.asia»

    «Uff.uz» нашрининг ёзишича, Нивалдо ўйиндан сўнг ЎФА номига шикоят ёзиб, ўз шикоятида «Қўқон—1912» ҳимоячиси Марко Милич ва дарвозабони Ўткир Юсупов томонидан ирқий камситишларга йўл қўйилганини баён қилган. «Шу билан бирга Нивалдо ЎФА томонидан тегишли чора кўрилмаган тақдирда ФИФАга мурожаат қилишини ҳам билдирган. Аммо учрашувни бошқариб борган бош ҳакам Валентин Коваленконинг ҳисоботида Нивалдога нисбатан бўлган ҳақоратлар қайд этмагани айтилмоқда», — деб ёзади интернет-нашр.

    Жамоалар, футболчилар ва ҳакамларни ҳали ўйинлар тугаб-тугамай, «иссиқ изи совумай» жазолаб ташлаётган Ўзбекистон Профессионал футбол лигаси интернет-нашрларда пайдо бўлган бу интервьюлар, баёнотлар юзасидан ҳозирча ҳеч қандай изоҳ берганича йўқ. Қайд этиш жоиз, Ўзбекистон чемпионатида қора танли футболчилар кўп бўлмаган ва бўлганларини ҳам мухлислар нари борса эркалаш маъносида «Қоравой» деб чақирган. Қора танли легионер футболчиларнинг ўзи эса матбуот орқали бу ҳолат уларга номаъқул экани, бундан ранжишлари мумкинлиги ҳақида авваллари ҳеч баёнот бермаган.

    Ўзбек клубида тўп сураётган қора танли футболчи бошқа бир ўзбек клубидаги футболчини очиқчасига ирқчиликда айблаши ўзбек футболи тарихида биринчи марта кузатилмоқда. Бу айблов асослими ёки Ўткир Юсупов айтганидек туҳматми — бунга ойдинлик киритиш, албатта, Ўзбекистон Профессионал футбол лигаси ваколатидаги масала. Мухлислари учрашув бош ҳаками ва «Пахтакор» футболчиларини ҳақорат қилгани учун «Бухоро»га 300 миллион сўм жарима ёзган ташкилот бу масала юзасидан суриштирув олиб бориши айниқса мақсадга мувофиқдир.

    Стадионларда ҳақоратли сўзларнинг жаранглаши ёмон, бироқ ирқчилик кайфиятининг бўлиши ундан-да ёмон. Боз устига, агар ёлғонлиги аниқланса, ОАВ орқали берилган ёлғон баёнотларнинг ҳам тўлови бўлиши керак.

    09.04.2018, 17:30   Изоҳ (0)   57542
    Facebook Twitter LinkedIn Telegram Email

    Изоҳ (0)

    Кириш
    Жавоб қолдиринг Бекор қилиш

    Мавзуга доир

    Ўзбекистонлик 12 ёшли қиз шахмат бўйича ўсмирлар ўртасида Осиё чемпионига айланди

    09.04.2018, 16:51

    «Олтин бутса» учун кураш авжига чиқди. Месси Салоҳга етиб олди (рўйхат)

    09.04.2018, 16:29

    Видеосўровнома: Ўзбекистон Суперлигаси 5-туридаги энг чиройли голга овоз беринг!

    09.04.2018, 16:07

    ЖЧ-2018 бошланишига 2 ой қолганда Япония терма жамоаси бош мураббийсиз қолди

    09.04.2018, 08:45

    C2 гуруҳи. Uzbek Tigers’нинг 4:1 ҳисобидаги ғалабаси қандай юз берди? (видео)

    09.04.2018, 02:16

    Ла Лига. «Реал» Мадрид дербисида ғалабани бой берди ва 4-ўринга тушиб кетди

    09.04.2018, 02:03
    ×Lightbox Image

    Daryo.uz | Сизнинг муаммоингиз ечими


    APEX BANK Тошкентда Бош офис ва Марказий сотув офисини очди


    APEX BANK Марказий савдо офиси ва Бош офисини очишга тайёргарлик кўрмоқда: янги кўлам, янги имкониятлар


    Huawei Cloud TechWave Summit 2025: Яқин Шарқ ва Марказий Осиёда муваффақиятни ошириш учун интеллектуалликни тезлаштириш 


    “Марказий Осиё – Uzbekistan Airways қанотларида”: Москвада илк йиллик бизнес форум бўлиб ўтди


    ANORBANK Хусусий секторни ривожлантириш бўйича Ислом корпорацияси билан 10 миллион АҚШ долларига тенг келишув имзолади


    ZTE корхонаси GSMA М360 Евросиё форумида суний интеллект рақамли иқтисодиёт ривожига қўшаётган ҳиссаси ҳақида маълумот берди


    Янги Note 50: метал ҳошияли, супер тезкор 90W зарядлаш, MagCharge симсиз заряд қурилмаси совға сифатида



    Mobiuz IQAir ҳаво сифати датчигини ўрнатди


    Ишончли танлов: Haval М6 ва 0 % дан бошланадиган кредит


    Жамғармаларни қандай ишлатиш керак: кўчмас мулк ва инвестиция пакетларини солиштирамиз


    Huawei Ўзбекистондаги “Теч Carnival”да Интеллектуал дунё ривожини жадаллаштирмоқда


    AKFA Medline University Hospital AHA расмий ўқув маркази мақомини қўлга киритди


    БАШКЕНТ турар жой мажмуасида 1 июнь – Болаларни ҳимоя қилиш кунига бағишланган ментал арифметика бўйича Чемпионат бўлиб ўтади!


    TezQR InfinBANK орқали Амирсойдаги шалеларга эшикларни очади

     

    Тавсия этамиз

    Аёл овчилардан илғор самолётларга қадар — Украина рус Shahed’ларини қандай овлайди?

    19 май, 20:10

    “Ленд-Лиз” ёрдами совға бўлмаган — Британия иккинчи жаҳон урушида берилган ёрдамни қандай қайтарган эди?

    19 май, 15:00

    “Ёвузлик империяси заминимизга ҳеч қачон қайтмаслиги учун” — жамоатчилик ўроқ-болғали қизил байроқ ва қора-оловранг лентани тақиқлашни сўрамоқда

    13 май, 22:22

    Улар доим дунёда энг яхшиларидан бўлган — покистонлик ҳарбий учувчилар ҳақида

    12 май, 21:30
     
     
     

    Сўнгги янгиликларга ўтиш

    Деку: “Барселона”да “Олтин тўп”га муносиб футболчилар кўп”

    Спорт | 22 май, 16:02

    Словенияда Ўзбекистон президентини расмий кутиб олиш маросими бўлди (фото)  

    Ўзбекистон | 22 май, 15:49

    Россиядаги қурилишда мигрантлар муштлашди (видео)

    Дунё | 22 май, 15:48

    Жанозадан тўғри саҳнага. Яқинларини йўқотган бўлса-да, мухлислари учун саҳнага чиққан ўзбек санъаткорлари 

    Шоу-бизнес | 22 май, 15:42

    Россия Украина чегарасидаги кузатув камераларига бузиб кирди — The Guardian

    Дунё | 22 май, 15:22

    Модричининг “Реал”даги келажаги аниқ бўлди — манба

    Спорт | 22 май, 14:51

    Японияда инсон тушларини ёзиб олиш технологияси яратилди

    Технологиялар | 22 май, 14:40

    Қатар Трампга ҳашаматли самолёт совға қилди (фото)

    Дунё | 22 май, 14:34
    Daryo About Us

    «Daryo» интернет-нашрининг (Ўзбекистон матбуот ва ахборот агентлиги (ЎзМАА, ҳозирги Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрацияси ҳузуридаги Ахборот ва оммавий коммуникациялар агентлиги) томонидан 13.03.2015 йил санасида 0944-сонли гувоҳнома билан оммавий ахборот воситаси сифатида рўйхатга олинган). Матнли материалларини тўлиқ кўчириш ёки қисман иқтибос келтиришга, шунингдек, фотографик, график, аудио- ва/ёки видеоматериалларидан фойдаланишга daryo.uz сайтига гиперҳавола мавжуд бўлган ва/ёки «Daryo» интернет-нашрининг муаллифлигини кўрсатувчи ёзув илова қилинган тақдирда йўл қўйилади. Чоп этиладиган баъзи маълумотлар 18 ёшга тўлмаган фойдаланувчиларга мўлжалланмаган бўлиши мумкин. Info@daryo.uz

    Telegram Youtube Facebook Instagram Twitter vkontakte

    © «Simple Networking Solutions» МЧЖ, 2013–2025

    Ёш бўйича чеклов

    Хато топдингизми? Ctrl+Enter тугмаларини босинг

    • Фойдаланиш шартлари
    • Махфийлик сиёсати
    • Реклама
    Нимани қидирамиз?

    Sign In or Register

    Хуш келибсиз!

    Тизимга киринг ёки Рўйхатдан ўтинг.

    Google

    ёки Э-Почта орқали

    Изоҳ қолдиришингиз, Фойдаланиш шартлари ва Махфийлик сиёсати шартларини қабул қилганингизни англатади

    Рўйхатдан ўтинг

    Рўйхатдан ўтганмисиз? Login.

    Google

    ёки Э-Почта орқали

    Сизга парол электрон почта орқали юборилади.

    Изоҳ қолдиришингиз, Фойдаланиш шартлари ва Махфийлик сиёсати шартларини қабул қилганингизни англатади

    Матнда хато топдингизми?

    ×

    Раҳмат. Биз сизнинг хабарингизни олдик ва хатони имкон қадар тезроқ тузатамиз.