Андижон шаҳрида 7 апрель куни икки мактаб ўқувчисининг ўзаро жанжали аянчли тугади. Бу ҳақда ИИВ жамоатчилик ва ОАВ билан алоқалар бошқармаси хабар берди.
Шу куни соат 11:00 атрофида мактабнинг юқори синф ўқувчиси Ш.А. можаро туфайли тенгдоши М.С.нинг кўксига пичоқ урди.
Жароҳатланган ўқувчи касалхонага ётқизилди. Бироқ кўрсатилган тиббий муолажаларга қарамай, ҳаётдан кўз юмди.
Эслатиб ўтамиз, олдинроқ Андижон шаҳрида ўқитувчилар турли жамоат ишларига жалб этилаётгани, уларнинг дарслари аросатда қолаётгани ҳақида хабар берилганди.
Изоҳ (0)