Тошкент шаҳар адлия бошқармаси томонидан 9 апрелдан 2 майга қадар пойтахт туманларида фуқароларнинг муаммоларини ўрганиш ва ҳал этиш юзасидан сайёр қабуллар ҳамда тарбияси оғир вояга етмаган шахслар ва уларнинг ота-оналари билан учрашувлар ўтказилиши режалаштирилган. Бу ҳақда Адлия вазирлиги хабар берди.
Мазкур тадбирларда Тошкент шаҳар ИИББ, Ёшлар иттифоқи Тошкент шаҳар кенгаши, ҳар бир тумандаги мутасадди идора раҳбарлари, тажрибали психологлар иштирок этади.
Тошкент шаҳрида истиқомат қилаётган фуқаролар ечимини топмаган масалалари ёки тарбияси оғир вояга етмаган шахслар билан боғлиқ муаммолари юзасидан сайёр қабул ва учрашувларда иштирок этиши мумкин.
Изоҳ (0)