Андижон вилоятининг Хонобод шаҳрида уч қаватли «Ўзбегим» савдо ва кўнгилочар маркази фойдаланишга топширилди. Бу ҳақда ЎзА хабар бермоқда.
Хабар беришларича, марказ «Хонобод Андижон Файзи» компанияси томонидан қурилган. Қурилиш ва жиҳозлаш ишларига 10 миллиард сўм миқдорида маблағ сарфланди.
Марказда озиқ-овқат, саноат маҳсулотлари, дори-дармон, кийим-кечак, маиший техника жиҳозлари билан савдо қилувчи супермаркет, ресторан, кафе, кинозал, болалар аттракционлари, тиббиёт хоналари мавжуд.
Марказ бир вақтнинг ўзида 1500 кишига хизмат кўрсатиш имкониятига эга. Қайд этишларича, бу ерда 100 нафар фуқаро доимий иш ўрнига эга бўлган.
ЎзАнинг қайд этишича, Ўзбекистон Президенти Шавкат Мирзиёев 2017 йил июнида Андижон вилоятига, хусусан, Хонобод шаҳрига ташрифи давомида шаҳар инфратузилмасини ривожлантириш, Хонободни туристик шаҳарга айлантириш бўйича қатор топшириқлар берган.
Изоҳ (0)