Финляндияда 2017 йил 31 декабрь ҳолатига Ўзбекистоннинг 500 нафардан ортиқ фуқароси истиқомат қилмоқда. Бу ҳақда мамлакат статистика муассасаси вакили Ёни Рантакари маълум қилди, дея хабар беради Sputnik.
Шунингдек, Финляндияда Қозоғистоннинг 369, Туркманистоннинг 21 ва Тожикистоннинг 19 нафар фуқароси яшаётганлиги қайд этилган.
Эслатиб ўтамиз, Ўзбекистон Президенти Шавкат Мирзиёев финляндиялик ҳамкасби Саули Ниинистёга мамлакат президенти этиб қайта сайлангани муносабати билан йўллаган табригида икки давлат ўзаро ҳамкорлик, турли соҳаларда аниқ дастур ва лойиҳаларни илгари суриш учун кенг имконият ва салоҳиятга эга эканлигини таъкидлаган эди.
Изоҳ (0)