Бухоро туманида Боғидашт, Диёсиё, Тойтепа, Шайхлар, Асака, Пат-пут қишлоғларини бирлаштирган Қир тепалиги мавжуд.
Ўзбекистон Миллий ахборот агентлиги (ЎзА)нинг қайд этишича, «ушбу тепаликнинг аянчли манзараси ҳар қандай кишининг кўнглини хира қилиши табиий».
«Сабаби, ҳудуд маиший ва қурилиш чиқиндилари билан қопланган. Тепаликнинг қуйи қисмида яшовчи аҳоли ‘чиқиндили шамолъдан, пашша ва чивинларнинг зарарли таъсиридан хавотирда. Атрофнинг жиддий ифлосланиши экологик ҳолат ёмонлашувига омил бўлишини, аҳоли саломатлигига хавф солиши мумкинлигини наҳотки мутассаддилар билмаса?», — деб ёзади ЎзА.
Изоҳ (0)