• Профилга Кириш
  • 1744009905_435.svg 1744009905_642.svg

  • Сўнгги янгиликлар
  • Асосий янгиликлар
  • Энг кўп ўқилган
  • Колумнистлар
O'zbekcha
Русский
English
  • O'zb
  • Ўзб
  • Рус
  • Eng
  • O'zb
  • Ўзб
  • Рус
  • Eng
  • Сўнгги янгиликлар
  • Асосий янгиликлар
  • Энг кўп ўқилган
  • Колумнистлар
    • USD12965.34
    • RUB161.34
    • EUR14525.07
    • Google play
    • App Store
    • Telegram
    • Тошкентда
      +27°C
      • Андижон
      • Қарши
      • Бухоро
      • Самарқанд
      • Фарғона
      • Сирдарё
      • Жиззах
      • Термиз
      • Наманган
      • Тошкент
      • Навоий
      • Тошкент вил
      • Нукус
      • Урганч
    • Daryo
      • Интернет-нашр
      • Таҳририят
      • Алоқа маълумотлари
      • Фойдаланиш шартлари
      • Махфийлик сиёсати
      • Янгиликлар архиви
    • Реклама
    • Ижтимоий тармоқлар
      • Instagram | Расмий
      • Instagram | Лайфстайл
      • Instagram | Спорт
      • Facebook | Расмий
      • OK | Расмий
      • YouTube | Daryo
      • YouTube | Daryo Рус тилида
      • YouTube | Daryo Глобал
    Telegram Youtube Facebook Instagram Twitter vkontakte
    Daryo logo white
    • Ўзбекистон
      • Бошқалар
      • Навоий
      • Тошкент вилояти
      • Сирдарё
      • Жиззах
      • Қашқадарё
      • Сурхондарё
      • Хоразм
      • Бухоро
      • Самарқанд
      • Наманган
      • Фарғона
      • Aндижон
      • Қорақалпоғистон
      • Тошкент ш.
      • Меҳридарё
      • Об-ҳаво
    • Марказий Осиё
      • Ўзбекистон (Маҳаллий)
      • Афгонистон
      • Қирғизистон
      • Қозоғистон
      • Туркманистон
      • Тожикистон
    • Дунё
    • Пул
      • Бизнес
      • Иқтисодиёт
      • Молия
      • Крипто
    • Маданият
      • Кино
      • Китоб
      • Мусиқа
      • Шоу-бизнес
    • Лайфстайл
      • Аёллар саҳифаси
        • Фарзанд
        • Гўзаллик
        • Карьера
        • Маслаҳатлар
        • Мода
        • Рецептлар
      • Технологиялар
        • Архитектура
        • Гаджетлар
        • Илм-фан
        • Коинот
        • Медиа
      • Авто
      • Қўзиқорин
      • Саёҳат
      • Саломатлик
      • Таълим
        • Абитуриент
        • Инглиз тилини ўрганамиз!
    • Спорт
      • Футбол
      • UFC
      • Бокс
    infinix
    Daryo.uz - Login
    Daryo.uz Daryo.uz
    Daryo.uz - Login
    Ўзбекистон

    Фарғона вилояти прокуратураси: Танасидан игналар топилган тошлоқлик чақалоқ бўйича жиноят иши ёпилди

    Бундан бир неча ой муқаддам тошлоқлик 11 ойлик чақалоқнинг танасидан кўплаб игналар топилган, жорий йил 14 март куни эса кичкинтой соғайиб, уйига қайтганди. «Xabar.uz» нашри Азизбек Абдумажидовнинг иши бўйича сўнгги маълумотларни билиш учун Фарғона вилояти прокуратурасига расман мурожаат қилди.

    Фото: «Ўзбекистон 24»

    Фото: «Ўзбекистон 24»

    Прокуратурадан қуйидагича жавоб олинди:

    «Фарғона вилоят прокуратураси ўта оғир жиноятларни тергов қилиш бўлими томонидан 2017 йил 11- февралда туғилган А.Абдумажидовнинг ички аъзоларидан кўплаб игналар топилгани юзасидан ЖКнинг 25, 97-моддаси 2-қисми ‘в’ банди билан бўлган жиноят иши бўйича тергов ҳаракатлари олиб борилди.

    Аниқланишича, Республика шошилинч тиббий ёрдам илмий маркази Фарғона вилоят филиали томонидан А.Абдумажидов қабул қилиниб, 2018 йил 15 январда ўтказилган тиббий текширувда унинг ички аъзолари турли жойларида кўплаб игналар борлиги аниқланиб, зудлик билан Республика илмий маркази жарроҳлик бўлимига юборилган ва марказнинг жарроҳлик бўлими томонидан А.Абдумажидовнинг ички аъзоларидан жами 11 дона пўлат игна ва сим бўлаги чиқариб олиниб, қолган 3 дона игналар олинмаган.

    Суд-тиббий экспертизасининг дастлабки маълумотига кўра, жарроҳлик операциясида А.Абдумажидовнинг қорин бўшлиғи ва унинг атрофида жойлашган ички аъзоларидан жами 10 дона игна ҳамда тўғри ичак ва сийдик қопи орасидан 1 дона сим бўлаги олиб ташлангани, игналарни характери ва хусусиятларига кўра, оғиз орқали қизилўнгачдан сўнг ошқозон бўшлиғига тушиб, тананинг ҳаракати, мускулларнинг қисқариши, қизилўнгач, ошқозон ичаклар перисталтикаси оқибатида миграция бўлиб, ўз йўналишини ўзгартирган бўлиши мумкинлиги, чақалоқнинг чап бўйин ва чап ёнбош соҳаларида аниқланган игналар ташқи куч таъсири остида танага киритилган бўлиши мумкинлиги, мазкур аниқланган жароҳатлар ҳаёт учун хавфли бўлган оғир шикастлар тоифасига кириши қайд этилган.

    Жиноят иши бўйича сўроқ қилинган Ш.Б.нинг айтишича, 2017 йил ноябрь ойининг ўрталарида фарзанди А.Абдумажидов касал бўлгани учун шифохонада даволаниб чиққан. Декабрь ойида фарзандининг чап чов, орқа бел ва бўйин соҳаларида шишлар пайдо бўлган, шифокор маслаҳати билан шишган жойларга маз суртган, фарзанди иситмалашни бошлагандан сўнг, шифохонага олиб борганида унинг ички аъзоларида игналар борлиги аниқланган. Кейин Тошкент шаҳрига юборилган фарзанди шифохонада даволанган, фарзандига бирон-бир шахс томонидан игна юттирилмаган, балки унинг ўзи игналарни ютиб юборган бўлиши мумкин.

    Маълум бўлишича, онаси дўппи тикиш билан шуғулланган, ҳаво ҳарорати совуқ бўлгани боис оила аъзолари барчаси битта хонада яшаб келишган. Онаси Х.Б. 2017 йил ноябрь ойларининг бошларида маҳалласида жойлашган бозордан сотиб олган игналари йўқолиб қолган, ушбу игналар ўралган ҳолда бўлган ва фарзанди уларни ўралган ҳолда ютиб юборган бўлиши мумкин. Чунки гўдак сўнгги вақтларда қўлига кирган буюм ва нарсаларни оғзига солишга ўрганиб қолган. Она фарзандининг кўк енгли футболкасидан аниқланган қон доғи унинг ёнбошига укол қилинганидан сўнг у ердан чиққан қон доғлари ҳам бўлиши мумкинлиги, фарзандини ички аъзоларида игналар топилгани ҳолати бўйича бирон-бир шахсдан гумони йўқлигини билдирган.

    Жиноят иши бўйича сўроқ қилинган Х.Б. тирикчилик учун аёллар дўпписини тикишини, 2017 йил ноябрь ойи бошларида Навбаҳор қишлоғида жойлашган бозордан 6000 сўмга бир тўплам игна ва совун сотиб олганини айтган. Кейин ушбу игналарни қўйган жойидан, яъни яшаш хонаси токчасидан топа олмаётганини, ҳаво совуқ бўлгани сабабли қизи, набираси ва турмуш ўртоғи билан битта хонада яшаётганини, невараси ўзи игналарни ютиб юборган бўлиши мумкинлигини, чунки невараси қўлига кирган буюмни оғзига солишини билдирган.

    Жиноят иши бўйича сўроқ қилинган Марғилон шаҳар болалар шифохонаси жарроҳи Д.Маллаханов ўз кўрсатмасида 2017 йил декабрь ойида А.Абдумажидовни қабул қилиб, унинг танасидаги шишлар бўйича маз суртишни тавсия қилгани, лекин танада жароҳат излари ёки жароҳатдан қолган асоратлар бўлмагани, ташқи куч таъсирида игналар танага киритилган тақдирда жароҳат излари қолишини билдирган.

    Жиноят иши бўйича сўроқ қилинган Тошлоқ тумани марказий шифохонаси болалар бўлими шифокори Х.Ҳошимова ўз кўрсатмасида айтишича, 2017 йил 18 ноябрь куни соат 19:45 ларда Тошлоқ тумани тиббиёт бирлашмаси қабулхона бўлимига Тошлоқ тумани, Найман ҚФЙ, Истиқлол кўчасида яшовчи, 11.02.2017 йилда туғилган Абдумажидов Азизбек олиб келинган.

    Шундан сўнг навбатчи врач бўлгани учун уни кўрикдан ўтказиб, унга «ўткир ларинготрахеит, гипертермик синдром, биринчи даражали ҳиқилдоқ стенози» ташхисини қўйган. Болачанинг аҳволи оғир бўлиб, 2 кундан буён тана ҳарорати кўтарилиб турган, овози бўғилиб йўталган, оғиз қисмидан нафас олиши қийинлашган. Боланинг томоғини шпател ёрдамида кўрганида, лимфа тугунлари катталашмаган, томоғида қизариш бўлмаган, ўткир ларинготрахеит, яъни ўпка нафас йўлларининг шамоллаши ташхисини қўйган. Боланинг томоқ қисмида ўзгаришлар сезмаган. Бола шифохонада 25 ноябрь кунига қадар даволаниб, сўнгра уйга рухсат берилган. Уни ечинтириб, баданини кўздан кечирган, бироқ танасида жароҳат излари ёки жароҳатдан қолган асоратлар бўлмаган.

    Фото: Соғлиқни сақлаш вазирлиги

    Фото: Соғлиқни сақлаш вазирлиги

    Жиноят иши бўйича вояга етмаган А.Абдумажидов билан бирга истиқомат қилиб келган онаси Ш.Б., бувилари Х.Б., У.Қ., опоқилари М.Б. ва А.Х., тоғаси С.У., холаси З.У., келинойиси Ж.У.нинг руҳий ҳолатини текшириш юзасидан ўтказилган суд-психиатрия экспертизаси хулосаларига кўра, улар руҳий соғлом бўлиб чиққан.

    Жиноят иши бўйича олиб борилган дастлабки тергов ҳаракатлари давомида вояга етмаган А.Абдумажидовнинг ички органларидан игналар топилгани ҳолатида қасддан одам ўлдиришга суиқасд қилиш ёхуд бошқа бирон-бир жиноят таркиби аниқланмаганини инобатга олиб, 2018 йил 31 март куни жиноят иши бўйича ЖПКнинг 83-моддаси 2-қисмига асосан ҳаракатдан тугатиш ҳақида қарор қабул қилинган».

    08.04.2018, 09:00   Изоҳ (0)   203698
    Facebook Twitter LinkedIn Telegram Email

    Изоҳ (0)

    Кириш
    Жавоб қолдиринг Бекор қилиш

    Мавзуга доир

    Ўзбекистонда нодавлат боғчаларни қуриш учун ер участкалари текинга берилади

    08.04.2018, 08:29

    Хонободда «Ўзбегим» савдо ва кўнгилочар маркази фойдаланишга топширилди

    07.04.2018, 23:12

    Фото: Бухоронинг чиқиндиларга тўла Қир тепалиги

    07.04.2018, 22:53

    Ўртачирчиқда 23 ёшли маст йигит 29 яшар никоҳсиз турмуш ўртоғини уриб ўлдирди

    07.04.2018, 22:11

    Финляндияда Ўзбекистоннинг 500 дан ортиқ фуқароси истиқомат қилмоқда

    07.04.2018, 21:31

    Қибрайда 7 мингта футболка ўғирлаган шахс тикув цехини ёқиб юбормоқчи бўлди

    07.04.2018, 20:13
    ×Lightbox Image

    Daryo.uz | Сизнинг муаммоингиз ечими


    Ўзбекистонда токен чиқариш бўйича пилот лойиҳани амалга ошириш режалаштирилган


    Бизнесни ривожлантириш банки Лондонда келишувларга эришди


    Нега айнан бугун фарзандингизга сармоя киритиш муҳим аҳамиятга эга? 


    “Trastbank”дан кичик бизнес эгалари учун 500 млн сўмгача кредит!


    M-Clinic’да УЗД бўйича етакчи мутахассислар иштирокида биринчи телемедицина маслаҳати ўтказилди 


    TENET: Содиқ Азимов кўчасидаги Stellar Residence премиум резиденсиялари галереяси


    “A.M. Best Company” халқаро рейтинг агентлиги “Ўзбекинвест” компанияси рейтингларини “Барқарор” прогноз билан “B”/“BB” даражасида тасдиқлади


    “Отанг бозор, онанг бозор”, қурилиш дўкони очмоқчи бўлсанг, Ташкент INDEX’га бор


    Hyundai Uzbekistan сизни Before Service тадбирига таклиф этади


    Central Asian University таълим ва тиббиёт янги экотизимига 350 миллион долларлик сармоя киритмоқда


    BI Group Тошкент БИ Ботаника Саройи турар-жой мажмуасини белгиланган муддатдан олдин фойдаланишга топширди ва сифат ҳамда муддатга содиқлигини тасдиқлади


    Жаҳон банки Ўзбекистонда электр таъминотини яхшилаш учун 100 млн доллар ажратди


    Silk Avia катталарсиз саёҳат қилаётган болаларга ҳамроҳлик қилиш хизматини таклиф этади 


    Тошкент минерал суви: Искандар Зулқарнайндан ҳозирги кунгача


    Uzbekistan Airways Исломободга парвозларни йўлга қўймоқда

     

    Тавсия этамиз

    “Ёвузлик империяси заминимизга ҳеч қачон қайтмаслиги учун” — жамоатчилик ўроқ-болғали қизил байроқ ва қора-оловранг лентани тақиқлашни сўрамоқда

    13 май, 22:22

    Улар доим дунёда энг яхшиларидан бўлган — покистонлик ҳарбий учувчилар ҳақида

    12 май, 21:30

    Си ва Путин тандеми: Россия ва Хитойнинг “чегарасиз дўстлиги” Марказий Осиёдаги мувозанатга қандай таъсир қилади?

    12 май, 19:00

    “АҚШ ёрдам бермаганида, ғалабага эриша олмасдик” — Иккинчи жаҳон урушида СССР ютуғини таъминлаган яширин ҳақиқатлар

    10 май, 15:00
     
     
     

    Сўнгги янгиликларга ўтиш

    Жефф Безоснинг қаллиғи Парижда дабдабали қиз базмини ўтказди

    Лайфстайл | 18 май, 17:55

    Хитой компанияси Сурхондарёда автомобиль заводи қуришни таклиф қилди

    Ўзбекистон | 18 май, 17:25

    “Манчестер Сити” иккита футболчи учун салкам 185 миллион евро сарфлашга тайёр

    Спорт | 18 май, 16:56

    Рианна уч йил деганда янги қўшиқ чиқарди

    Лайфстайл | 18 май, 16:56
    Daryo About Us

    «Daryo» интернет-нашрининг (Ўзбекистон матбуот ва ахборот агентлиги (ЎзМАА, ҳозирги Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрацияси ҳузуридаги Ахборот ва оммавий коммуникациялар агентлиги) томонидан 13.03.2015 йил санасида 0944-сонли гувоҳнома билан оммавий ахборот воситаси сифатида рўйхатга олинган). Матнли материалларини тўлиқ кўчириш ёки қисман иқтибос келтиришга, шунингдек, фотографик, график, аудио- ва/ёки видеоматериалларидан фойдаланишга daryo.uz сайтига гиперҳавола мавжуд бўлган ва/ёки «Daryo» интернет-нашрининг муаллифлигини кўрсатувчи ёзув илова қилинган тақдирда йўл қўйилади. Чоп этиладиган баъзи маълумотлар 18 ёшга тўлмаган фойдаланувчиларга мўлжалланмаган бўлиши мумкин. Info@daryo.uz

    Telegram Youtube Facebook Instagram Twitter vkontakte

    © «Simple Networking Solutions» МЧЖ, 2013–2025

    Ёш бўйича чеклов

    Хато топдингизми? Ctrl+Enter тугмаларини босинг

    • Фойдаланиш шартлари
    • Махфийлик сиёсати
    • Реклама
    Нимани қидирамиз?

    Sign In or Register

    Хуш келибсиз!

    Тизимга киринг ёки Рўйхатдан ўтинг.

    Google

    ёки Э-Почта орқали

    Изоҳ қолдиришингиз, Фойдаланиш шартлари ва Махфийлик сиёсати шартларини қабул қилганингизни англатади

    Рўйхатдан ўтинг

    Рўйхатдан ўтганмисиз? Login.

    Google

    ёки Э-Почта орқали

    Сизга парол электрон почта орқали юборилади.

    Изоҳ қолдиришингиз, Фойдаланиш шартлари ва Махфийлик сиёсати шартларини қабул қилганингизни англатади

    Матнда хато топдингизми?

    ×

    Раҳмат. Биз сизнинг хабарингизни олдик ва хатони имкон қадар тезроқ тузатамиз.