Сурхондарё вилоятининг Термиз туманида ИИВ Гиёҳвандлик воситалари билан қонунга хилоф равишда муомала қилишга қарши курашиш бошқармаси ва ДХХ чегара қўшинлари ходимлари ҳамкорликда тезкор тадбир ўтказди. Бу ҳақда ИИВ жамоатчилик ва ОАВ билан алоқалар бошқармаси хабар берди.
Тадбир давомида Афғонистоннинг Фарёб вилояти, Маймана шаҳрида яшовчи Холмуҳаммад Ғулом ўғли Ўзбекистонга умумий оғирлиги 29 килограмм 29 грамм бўлган кўкнори олиб ўтгани аниқланди.
У гиёҳвандлик моддасини 7,5 минг долларга сотаётганда ушланди.
Изоҳ (0)