2018 йилнинг 3 ойи давомида Тошкент вилоятида 4000 дан ортиқ қоидабузар пиёдалар аниқланиб, уларнинг 1882 нафарига нисбатан маъмурий чоралар кўрилди. Бу ҳақда вилоят ИИБ ЙҲХБ матбуот хизмати хабар берди.
Улардан жами 100 миллион сўмдан ортиқ жарималар ундирилган. 204 нафари мажбурий ундирув учун суд идораларига юборилган. 546 нафар пиёдалардан белгиланган жарималарни ундириш чоралари кўрилмоқда. 900 нафардан ортиқ фуқароларга расмийлаштирилган баённомалар Тошкент шаҳар, Қорақалпоғистон Республикаси ва қўшни вилоятларга жўнатилган.
Эслатиб ўтамиз, ҳозирда Тошкент вилояти ҳудудида жойлашган мактабларда ва бошқа ўқув муассасаларида «Йўл ҳаракати қоидалари»дарслари ўтилиши мунтазам равишда назорат қилиниб, «Диққат болалар!» ва «Диққат пиёда!»тадбирлари ўтказилиб келинмоқда.
Изоҳ (0)