MY5 телеканалида 2018 йил 1 апрель куни «Яширин камера» кўрсатуви орқали хиёбонлардаги йигит-қизларнинг ҳаракатлари тасвирга олинган эди. 5 апрель куни «Qalampir.uz» сайтида телеканал орқали намойиш этилган кўрсатувдаги қизлардан бири ўз жонига қасд қилгани ҳақида хабар берилди, бироқ MY5 ушбу хабар ўз тасдиғини топмаганлиги тўғрисидаги кўрсатув тайёрлади. Бу ҳақда телеканалнинг Telegram’даги саҳифасида маълум қилинди.
Аввалроқ, ушбу ҳолат юзасидан Адлия вазирлиги телеканалга огоҳлантириш хати юборган эди.
«Qalampir.uz» сайтида ёзилган хабарга кўра, қиз тинчлантириш учун истеъмол қилинадиган «Димедрол» дори воситасидан кўп миқдорда ичган ва орадан кўп ўтмай, у 1-сонли шаҳар клиник шифохонасига ётқизилган.
Бугун, 6 апрель куни MY5 телеканали ижодкорлари ушбу ҳолатга ойдинлик киритиш мақсадида мазкур шифохонага борган ва қизнинг ўз жонига қасд қилгани ҳақидаги хабар ўз тасдиғини топмаган.
Бугун соат 20:20 да ушбу ҳодиса юзасидан махсус кўрсатув эфирга узатилади.
Изоҳ (0)