5 апрель куни Ўзбекистон Республикаси Олий таълим муассасаларига «Чақириққача ҳарбий таълим» йўналиши бўйича қабул қилишда касбий (ижодий) имтиҳон ўтказиш тартиби тўғрисидаги низом Адлия вазирлигида давлат рўйхатидан (рўйхат рақами — 2995) ўтказилди. Бу ҳақда вазирликнинг Telegram’даги «Ҳуқуқий ахборот» каналида хабар берилди.
Низомга кўра:
- Абитуриентлардан имтиҳон қабул қилиш учун ОТМда имтиҳон бошланишидан бир ой олдин имтиҳон ўтказиш бўйича комиссия ташкил этилади ва Мудофаа вазирлиги билан келишган ҳолда ОТМ ректорининг буйруғи билан комиссия таркиби аъзолари тасдиқланади;
- Имтиҳон давлат тест синовлари ўтказилишига қадар 11 июлдан 25 июлгача чақириққача бошланғич тайёргарлик дастури асосида ўтказилади;
- Имтиҳон тест мажмуаларида фаннинг ўрнига қараб унинг учун назарда тутилган энг кўп баллнинг 0 дан 100 фоизигача бўлган оралиқда ягона кўп балли баҳолаш тизими бўйича амалга оширилади.
- умумжисмоний тайёргарликни баҳолаш;
- ўқ отиш тайёргарлиги бўйича назорат нормативини бажаришни баҳолаш;
- чақириққача бошланғич тайёргарлик дастури бўйича билим даражасини баҳолаш.
Изоҳ (0)