Афғонистон шимолига Суриядан саккиз минг жангари келиб жойлашган. Бу ҳақда Россия Федерал хавфсизлик хизмати директорининг биринчи ўринбосари Сергей Смирнов ШҲТнинг Минтақавий антитеррор тузилмалар кенгаши йиғилишида маълум қилди, деб ёзмоқда EADaily.
Смирнов Тожикистон томонидан берилган маълумотларга таяниб айтишича, Афғонистон шимолида Суриядан қочган қарийб саккиз минг жангари жойлашган. Унинг сўзларига кўра, жангарилар, хусусан ИШИД жангариларининг Афғонистон томонга кўчиши Туркия ва Эрон ҳудуди орқали юз берган.
Сергей Смирновнинг таъкидлашича, жангарилар орасида Марказий Осиё мамлакатлари, хусусан, Ўзбекистон, Тожикистон ва Туркманистондан чиққан кўплаб фуқаролар бор. Бу муаммонинг ечими ШҲТ аъзо мамлакатларининг мутассадди органлари иштирокида қўшма чораларни ишлаб чиқишни талаб қилади.
Изоҳ (0)