АҚШнинг Нью-Йорк шаҳрида полициячилар қора танли кишининг қўлидаги қувур бўлагини тўппонча деб ўйлаб, уни отиб ташлади. Бу ҳақда CNN хабар берди.
Полициячилар ўткинчиларнинг хабари асосида воқеа жойига етиб келган. Уларнинг сўзларига кўра, номаълум эркак одамларга қурол ўқталган.
Полиция вакилининг сўзларига кўра, улар эркакнинг қўлидаги қувур бўлагини тўппонча деб ўйлаб, унга ўқ узишга мажбур бўлган. Эркак икки қўлини олдинга чўзиб, худди отишга тайёрланаётгандек, буюмни қўлига олган. Тўрт нафар полициячи жами ўнта ўқ узган. Эркак отиб ташланганидан кейин унинг қўлидаги нарса қувур бўлаги экани маълум бўлган.
Ҳалок бўлган 35 ёшли эркак Саҳид Вассел қуролдан фойдаланишни билмаган ва биполяр руҳий касалликдан азият чеккан.
Изоҳ (0)