• Профилга Кириш
  • 1744009905_435.svg 1744009905_642.svg

  • Сўнгги янгиликлар
  • Асосий янгиликлар
  • Энг кўп ўқилган
  • Колумнистлар
O'zbekcha
Русский
English
  • O'zb
  • Ўзб
  • Рус
  • Eng
  • O'zb
  • Ўзб
  • Рус
  • Eng
  • Сўнгги янгиликлар
  • Асосий янгиликлар
  • Энг кўп ўқилган
  • Колумнистлар
    • USD12586.41
    • RUB160.42
    • EUR14758.82
    • Google play
    • App Store
    • Telegram
    • Тошкентда
      +33°C
      • Андижон
      • Қарши
      • Бухоро
      • Самарқанд
      • Фарғона
      • Сирдарё
      • Жиззах
      • Термиз
      • Наманган
      • Тошкент
      • Навоий
      • Тошкент вил
      • Нукус
      • Урганч
    • Daryo
      • Интернет-нашр
      • Таҳририят
      • Алоқа маълумотлари
      • Фойдаланиш шартлари
      • Махфийлик сиёсати
      • Янгиликлар архиви
    • Реклама
    • Ижтимоий тармоқлар
      • Instagram | Расмий
      • Instagram | Лайфстайл
      • Instagram | Спорт
      • Facebook | Расмий
      • OK | Расмий
      • YouTube | Daryo
      • YouTube | Daryo Рус тилида
      • YouTube | Daryo Глобал
    Telegram Youtube Facebook Instagram Twitter vkontakte
    Daryo logo white
    • Ўзбекистон
      • Бошқалар
      • Навоий
      • Тошкент вилояти
      • Сирдарё
      • Жиззах
      • Қашқадарё
      • Сурхондарё
      • Хоразм
      • Бухоро
      • Самарқанд
      • Наманган
      • Фарғона
      • Aндижон
      • Қорақалпоғистон
      • Тошкент ш.
      • Меҳридарё
      • Об-ҳаво
    • Марказий Осиё
      • Ўзбекистон (Маҳаллий)
      • Афгонистон
      • Қирғизистон
      • Қозоғистон
      • Туркманистон
      • Тожикистон
    • Дунё
    • Пул
      • Бизнес
      • Иқтисодиёт
      • Молия
      • Крипто
    • Маданият
      • Кино
      • Китоб
      • Мусиқа
      • Шоу-бизнес
    • Лайфстайл
      • Аёллар саҳифаси
        • Фарзанд
        • Гўзаллик
        • Карьера
        • Маслаҳатлар
        • Мода
        • Рецептлар
      • Технологиялар
        • Архитектура
        • Гаджетлар
        • Илм-фан
        • Коинот
        • Медиа
      • Авто
      • Қўзиқорин
      • Саёҳат
      • Саломатлик
      • Таълим
        • Абитуриент
        • Инглиз тилини ўрганамиз!
    • Спорт
      • Футбол
      • UFC
      • Бокс
    infinix
    Daryo.uz - Login
    Daryo.uz Daryo.uz
    Daryo.uz - Login
    Ўзбекистон

    Бобомурод Абдуллаев иши бўйича биринчи гувоҳ бир-бирига зид кўрсатмалар берди

    Фуқаро Кенжа Мусанов Ўзбекистонда ҳокимиятни эгаллаб олиш ёки конституциявий тузумни ағдариш мақсадида тил бириктирганликда айбланаётган Бобомурод Абдуллаев, Ҳаётхон Насриддинов, Шавкат Оллоёров ва Равшан Салаевнинг иши бўйича кўрсатмалар берган илк гувоҳ бўлди, деб ёзади «Газета.uz».

    Фото: «Газета.uz»

    Фото: «Газета.uz»

    Мусанов Бобомурод Абдуллаев билан 2013 йилда танишган, у Абдуллаев бошқараётган таксига ўтирган, машинада улар турли мавзуларда суҳбатлашган. Абдуллаев одам ташиш билан шуғулланишини ва қўнғироқ қилса, уйига ҳам бориши мумкинлигини айтган. Улар телефон рақамлари билан айирбошлашган. «У мени уч-тўрт марта у ёқ-бу ёққа олиб борди, ҳар сафар ўзи қўнғироқ қиларди», — деди Кенжа Мусанов.

    Мулоқотлари чоғида Абдуллаев Ўзбекистон ҳукумати ва сиёсатига нисбатан норозилик билдирган, Мусанов эса ҳар сафар уни тўхтатиб, ҳарбий хизматчи эканлигини ва бу мавзудаги суҳбатлар номақбул эканлигини айтган, аммо Абдуллаев гапиришда давом этган.

    2013 йил декабрида Абдуллаев Мусановга қўнғироқ қилиб, тушликка танишиникига ошга боришни таклиф қилган. Абдуллаев билан Мирзо-Улуғбек туманидаги уйга киришганида уларни Ҳаётхон Насриддинов кутиб олган.

    Абдуллаев ундан телефонини ўчириб, батарейкасини чиқариб қўйишни сўраган, аммо бундан шубҳаланган Мусанов хизмат бўйича чақириб қолишлари мумкинлиги туфайли телефонини ёниқ қолдирган. Овқатланиш вақтида сиёсатни салбий тарзда муҳокама қилиш бошланган. МХХ, Мудофаа вазирлиги, ИИВ раҳбарларини тилга олиб, куни келиб уларга асқотиши туфайли, уларнинг манзилларини аниқлаштириш кераклигини айтган.

    Насриддинов планшет орқали Муҳаммад Солиҳ билан боғланган ва жамоага янги аъзо қўшилганини айтиб, Мусановни кўрсатган. «Агар уларнинг режасини амалга оширишда ёрдам берсам, менга Мудофаа вазирлигида юқори лавозим берилишини айтишди», — деди Мусанов.

    «Мен раҳбариятга хабар бериш ҳақида ўйладим, аммо бу қандайдир текширув ёки ҳазил деб ўйлаб, хабар қилмадим. Бундай қилмаганимдан жуда афсусдаман», — деди у.

    Суд мажлиси иштирокчиларининг саволларига жавоб берар экан, Мусанов суҳбат тафсилотларини эслай олмади. Шунингдек, учрашув вақтини ҳам айта олмади, аммо судланувчилар учрашув 17:00 га белгиланганини даъво қилмоқда. Томонлар, шунингдек, уйда қандай йиғилганлари ҳақида ҳам бир-бирига зид кўрсатмалар берди.

    Мусанов Абдуллаев билан бошиданоқ фикрлари бир жойдан чиқмаган бўлса ҳам, такси хизматидан фойдаланиш учун у билан мулоқот қилишда давом этганини айтди. Бироқ ўзи ҳеч қачон қўнғироқ қилмаганини, чунки унинг телефон рақамини билмаганини таъкидлади. Раислик қилаётган судья Мусановдан Абдуллаев қўнғироқ қилган вақтда унга такси керак бўлишини қандай билганлиги ҳақида савол берди. «Шунинг учун айтаяпманки, мен унинг ҳамроҳ такси сифатидаги хизматидан фойдаланмадим. Мен ундан шунчаки мени у ёқ-бу ёққа обориб қўя олиш-олмаслигини сўрардим», — деди гувоҳ.

    Кейинроқ Мусанов тергов чоғида берган кўрсатмалар у судда берган кўрсатмалардан фарқ қилиши маълум бўлди. Тергов чоғида у Насриддинов билан аввалдан таниш бўлганини, учрашув бўлган уйга борганида у кутиб олганини, Абдуллаев эса кейинроқ келганини ва у билан ўша ерда биринчи марта танишганини айтган.

    Гувоҳ маълумотлар нима учун ўзгариб қолганини тушунмаётганлигини айтиб, суддаги кўрсатмалари рост эканлигини таъкидлади.

    Мажлисда Ҳаётхон Насриддинов Мусановдан Мудофаа вазирлигидаги ҳарбий хизматчиларда ҳарбий-сиёсий тайёргарлик бўйича машғулотлар бўлиш-бўлмаслиги, уларни «ноқонуний аксилконституциявий ҳаракатлар» чоғида ўзларини қандай тутишга ўргатиш-ўргатмасликлари ҳақида сўради.

    «Сиёсий эмас, маданий-маърифий машғулотлар бўлади. Бизга буни ўргатишмайди, яъни аниқ бир йўналишлар беришмайди. Ҳар бир ҳарбий хизматчи бундай вазиятларда ватанпарвар ва ҳарбий хизматчи сифатида ўзи онгли равишда ҳаракат қилади», — деди гувоҳ.

    «Бундай ёмон ҳаракатни кўрган ватанпарвар қандай иш тутиши керак?» — деб сўради Насриддинов.

    «Мен раҳбариятга етказишим керак эди, бироқ бу текширув ёки ҳазил эканлигини тушунмаганлигим учун хабар қилмадим. Бу менинг айбим», — деди Мусанов.

    Адвокат Сергей Майоровнинг ўша уйдаги суҳбат ҳақида берган саволига жавоб берар экан, Кенжа Мусанов суҳбатни Ўзбекистонда конституциявий тузумни ағдариш таклифи сифатида қабул қилмаганини айтди.

    Сергей Майоров нашрга маълум қилишича, айбланувчи томон ишда гувоҳ Мусановнинг иккита бир-бирини инкор этувчи кўрсатмаси борлигини талаб қилиб туриб олади. «Устига-устак, у айтаётган нарсалар мантиқсиз ва бир-бирига зид. Барча шубҳалар судланувчининг фойдасига талқин қилиниши керак», — деди ҳимоячи.

    05.04.2018, 15:22   Изоҳ (0)   25737
    Facebook Twitter LinkedIn Telegram Email

    Изоҳ (0)

    Кириш
    Жавоб қолдиринг Бекор қилиш

    Мавзуга доир

    Тошкентда америкалик тадбиркор ўз машинасида уриб кетган 33 ёшли аёл вафот этди

    05.04.2018, 15:18

    Бахтиёр Саидов Ўзбекистоннинг Мўғулистондаги элчиси этиб тайинланди

    05.04.2018, 14:42

    ДХХ Қўқонда қиймати 36 минг долларлик психотроп моддаларни мусодара қилди

    05.04.2018, 13:43

    Тошкент ҳайдовчилар учун энг ноқулай шаҳарми?

    05.04.2018, 12:48

    Тошкент ва Жиззах вилоятларининг собиқ ҳокимлари яна ҳокимликка ишга қайтди

    05.04.2018, 12:37

    Тошкентнинг янгиланган Жанубий вокзалидан илк поезд Бухорога жўнаб кетди

    05.04.2018, 12:15
    ×Lightbox Image

    Daryo.uz | Сизнинг муаммоингиз ечими


    Қаерга инвестиция киритиш мумкин? Қандай актив турлари мавжуд? 


    BI Group ва Асакабанк Ўзбекистонда тижорат кўчмас мулки учун бизнес ипотекасини ишга туширди


     Навоий инновациялар университети: замонавий билим сари ишончли қадам 


    BYD Astana Motors расмий дилерлик тармоғи Тошкентдаги барча бешта дилерлик марказида "Бест Буй Дай" тадбирини ўтказади


    Қашқадарё ва Бухорода амалга оширилган қуёш энергияси лойиҳаларига 1 йил тўлиши муносабати билан расмий тадбир бўлиб ўтди


    “Wyndham Garden Чарвак” курорт мажмуаси қурилиши қандай кечаётганини кўрсатди


    Савдо, финтех ва “яшил” лойиҳалар: Octobank Хитой билан ҳамкорликни қандай йўлга қўймоқда


    “S&P” Ўзбекистон Миллий Банкининг рейтинг прогнозини “ижобий”га кўтарди 


    “Kia Го!”: Kia Sonet эгаларининг учрашуви – йил давомида бирга


    Ёз осмоннинг ўзидаёқ бошланади: Silk Avia Тошкентдан Иссиқкўлга кунлик авиақатновларни йўлга қўймоқда


    Қашқадарёнинг Чимёни – Мираки ҳақида сиз билмаган фактлар


    American University of Technology (AUT)  28 июнь - Очиқ эшиклар кунига таклиф этади


    Тошкент ва Бангкок ўртасида тўғридан-тўғри авиақатнов: Centrum Air янги халқаро йўналишни ишга туширади 


    Маркет Yandex Go Самарқандда ишга тушди


    Тошкентда Стинг бренди ҳомийлигида "Формула-1" фильмининг премераси бўлиб ўтди

     

    Тавсия этамиз

    НАТО тарихи – дунёдаги энг қудратли ҳарбий ташкилотнинг обрўси пасаймоқдами?

    26 июн, 20:31
    Audio Icon

    Жой ҳаммага етарди: Жеймс Кемеронга кўра, “Титаник” йўловчиларининг омон қолиш имконияти бўлган

    25 июн, 23:50

    “Трампнинг Титаниги тўхтайди” — Эрон элчиси

    25 июн, 13:39

    АҚШнинг Яқин Шарқдаги ҳарбий базалари сони нечта ва қаерда жойлашган?

    24 июн, 19:05
     
     
     

    Сўнгги янгиликларга ўтиш

    “Реал” раҳбарияти Винисуснинг ғалати ҳаракатлари юзасидан изоҳ сўради

    Спорт | 29 июн, 19:30

    Telegram’да фактларни текшириш функцияси пайдо бўлди

    Дунё | 29 июн, 19:15

    “Келаси ой учун 20 млн сўм бериб тур дейди”. Шерзод Кудбиев ўз ходимлари олдиндан солиқ ундираётганини қоралади

    Иқтисодиёт | 29 июн, 18:35

    Озарбайжонда Россиянинг барча маданий тадбирлари бекор қилинди

    Дунё | 29 июн, 18:10

    Эрон: Исроилнинг қамоқхонага ҳужумида 71 киши ҳалок бўлган

    Дунё | 29 июн, 17:30

    Шавкат Мирзиёев туркман халқи миллий етакчиси Гурбангули Бердимуҳамедовни туғилган куни билан табриклади

    Ўзбекистон | 29 июн, 17:00

    “Дипломга қизиқиш камайиши табиий ҳол” — Қўнғиротбой Шарипов абитуриентлар сони нега қисқараётгани ҳақида

    Ўзбекистон | 29 июн, 16:46

    Луис Энрике тарихдаги энг зўр футболчи номини айтди

    Спорт | 29 июн, 16:31
    Daryo About Us

    «Daryo» интернет-нашрининг (Ўзбекистон матбуот ва ахборот агентлиги (ЎзМАА, ҳозирги Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрацияси ҳузуридаги Ахборот ва оммавий коммуникациялар агентлиги) томонидан 13.03.2015 йил санасида 0944-сонли гувоҳнома билан оммавий ахборот воситаси сифатида рўйхатга олинган). Матнли материалларини тўлиқ кўчириш ёки қисман иқтибос келтиришга, шунингдек, фотографик, график, аудио- ва/ёки видеоматериалларидан фойдаланишга daryo.uz сайтига гиперҳавола мавжуд бўлган ва/ёки «Daryo» интернет-нашрининг муаллифлигини кўрсатувчи ёзув илова қилинган тақдирда йўл қўйилади. Чоп этиладиган баъзи маълумотлар 18 ёшга тўлмаган фойдаланувчиларга мўлжалланмаган бўлиши мумкин. Info@daryo.uz

    Telegram Youtube Facebook Instagram Twitter vkontakte

    © «Simple Networking Solutions» МЧЖ, 2013–2025

    Ёш бўйича чеклов

    Хато топдингизми? Ctrl+Enter тугмаларини босинг

    • Фойдаланиш шартлари
    • Махфийлик сиёсати
    • Реклама
    Нимани қидирамиз?

    Sign In or Register

    Хуш келибсиз!

    Тизимга киринг ёки Рўйхатдан ўтинг.

    Google

    ёки Э-Почта орқали

    Изоҳ қолдиришингиз, Фойдаланиш шартлари ва Махфийлик сиёсати шартларини қабул қилганингизни англатади

    Рўйхатдан ўтинг

    Рўйхатдан ўтганмисиз? Login.

    Google

    ёки Э-Почта орқали

    Сизга парол электрон почта орқали юборилади.

    Изоҳ қолдиришингиз, Фойдаланиш шартлари ва Махфийлик сиёсати шартларини қабул қилганингизни англатади

    Матнда хато топдингизми?

    ×

    Раҳмат. Биз сизнинг хабарингизни олдик ва хатони имкон қадар тезроқ тузатамиз.