Тошкент вилоятининг собиқ ҳокими Шукурулло Бобоев ва Жиззах вилоятининг собиқ ҳокими Улуғбек Узоқов яна ҳокимлик тизимига ишга қайтди.
Аввал хабар берганимиздек, 3 апрель куни Ўзбекистон бош вазири Абдулла Арипов раислигида Жиззах вилоятида қатор набатдан ташқари сессиялар бўлиб ўтди ва уларда ташкилий масалалар кўрилди.
Жумладан, халқ депутатлари Пахтакор туман кенгаши сессиясида Нарзулла Қўшбоқов ўрнига Шукурулло Бобоев, Дўстлик туманида ўтказилган сессияда эса Иброҳим Қаршибоев ўрнига Улуғбек Узоқов туман ҳокими этиб тайинланди.
Эслатиб ўтамиз, Шукурулло Бобоев ва Улуғбек Узоқов 2017 йил, 30 октябрь куни бош вазир Абдулла Арипов иштирокида ўтказилган видеоселекторда пахта ҳосилига қўшиб ёзишда айбланиб, лавозимдан озод этилганди.
Изоҳ (0)