2017 йилнинг ёзидан Ўзбекистоннинг Хитойдаги элчиси бўлиб ишлаётган Бахтиёр Саидов шу вақтнинг ўзида Ўзбекистоннинг Мўғулистондаги элчиси (қароргоҳи Пекин шаҳрида жойлашган) этиб тайинланди, деб хабар беради «Газета.uz».
Бахтиёр Саидов 4 апрель куни Мўғулистон президенти Халтмаагийн Баттулгага ишонч ёрлиқларини топширган.
Ишонч ёрлиқлари топширилиш жараёнида ўзбек-мўғул муносабатларининг муҳим масалалари муҳокама қилинди.
Томонлар икки мамлакат ўртасидаги савдо-иқтисодий ҳамкорликни янада ривожлантириш икки томонлама манфаатли эканлигини таъкидлади.
Изоҳ (0)