Сўнгги янгиликлар Асосий янгиликлар Энг кўп ўқилган
Ўзб
O'zbekcha
Русский
English
  • O'zb
  • Ўзб
  • Рус
  • Eng

Daryo.uz Daryo.uz

  • O'zb
  • Ўзб
  • Рус
  • Eng
Сўнгги янгиликлар
    • USD 12190.01
    • RUB 126.91
    • EUR 12987.24
    • Google play
    • App Store
    • Telegram
    • Toshkentда
      +25°C
      • Andijon
      • Qarshi
      • Buxoro
      • Samarqand
      • Farg‘ona
      • Sirdaryo
      • Jizzax
      • Termiz
      • Namangan
      • Toshkent
      • Navoiy
      • Toshkent vil
      • Nukus
      • Urganch
    Telegram Youtube Facebook Instagram Twitter

    Daryo logo white Daryo logo dark

    • Маҳаллий
      • Меҳридарё
      • Бошқалар
    • Марказий Осиё
      • Қирғизистон
      • Қозоғистон
      • Туркманистон
      • Тожикистон
      • Афгонистон
    • Дунё
    • Пул
      • Иқтисодиёт
      • Молия
      • Крипто
      • Бизнес
    • Маданият
      • Кино
      • Китоб
      • Мусиқа
      • Шоу-бизнес
    • Лайфстайл
      • Аёллар саҳифаси
        • Фарзанд
        • Гўзаллик
        • Карьера
        • Маслаҳатлар
        • Мода
        • Рецептлар
      • Технологиялар
        • Архитектура
        • Гаджетлар
        • Илм-фан
        • Коинот
        • Медиа
      • Авто
      • Қўзиқорин
      • Саёҳат
      • Саломатлик
      • Таълим
        • Абитуриент
        • Инглиз тилини ўрганамиз!
    • Спорт
    • Колумнистлар
    • Мультимедиа

    Daryo.uz Daryo.uz

    Маҳаллий

    Тошкент ҳайдовчилар учун энг ноқулай шаҳарми?

    05.04.2018, 12:48 35276

    Тошкент шаҳри кўчалари машинали аҳолини «унча ҳушламайди». Машинали бўлиш пойтахт аҳолиси учун энг ноқулай бўлган «қулайликлардан» бири. Журналист Анора Содиқова ЎзА саҳифаларида шундай хулосага келди.

    Фото: ЎзА

    Фото: ЎзА

    Сабаби оддий: пойтахтнинг марказий кўчаларида тўхташ жойини топишнинг ўзи амримаҳол. Машинангизда ишга 15 дақиқада етиб олсангиз, шаҳар марказида унга жой топиш учун гоҳида 30 дақиқа ҳам сарфлаш мумкин. Қаерга қараманг, «тўхташ мумкин эмас» белгисини кўрамиз. Мазкур белгиларни қисқартириш ва вақтинчалик тўхташга рухсат берилиши ҳақида 2017 йил ноябрь ойида ИИББ томонидан маълумотлар берилган бўлса-да, «тўхташ мумкин эмас» белгилари камайгани йўқ.

    «Жой топиб бўпсиз, жарима тўланг» қабилидаги «стоянка» Тошкент кўчаларида кенг тарқалган. Мисол учун, Навоий кўчаси бўйлаб юрар эканмиз, тўхташ учун махсус жойларни учратмадик. Бироқ, ҳар қадамда «тўхташ мумкин эмас» белгилари қатор-қатор қўйилган. Навоий кўчаси, 30- уйда, нашриёт ва бошқа муассасалар яқинида машиналар тўпланиб туради. Maxсус жой бўлмагани сабабли, автомобиль эгалари уловни тўхташни тақиқловчи белги остида қолдиради.

    Ўрда томон юрар эканмиз, «Алишер Навоий» киносаройи афишалари ёнида, Ёшлар иттифоқи марказий биноси ёнида кетма-кет қолдирилган машиналарга гувоҳ бўламиз. Ваҳоланки, ушбу йўлларнинг барида тўхташни тақиқловчи белгилар бор. Машина қолдиришга бошқа жой топа олмаган ҳайдовчи уловини йўл юзида қолдиришдан бошқа чораси йўқ. Кечгачами ёки 5-10 дақиқага бу ерда уловини қолдирган ҳайдовчини қайтишда ЙҲХ ходими кутиб олиб, бўйнига яхшигина жарима солиши мумкин. Жарима ёзиб бераётган ходим бошқа тўхташ учун муқобил жой кўрсата олмаса-да, қонунни пеш қилиб сизни жаримага тортади. Унинг вазифаси сизга жой топиб бериш эмас, нима ҳам дердингиз? Жарималар, тартиб-қоидалар бор, бироқ қонунни бузмаслик учун шароит қани?

    Фото: ЎзА

    Фото: ЎзА

    Пойтахтда бир қанча «сохта» тўхташ жойларини ҳам учратиш мумкин. Хусусан, Абай кўчаси, 4-стомотология клиникаси яқинида машиналар доим тирбанд бўлади. У ерда тўхташ учун махсус 2 минг сўмлик «стоянка» бор. «Стоянка»да машиналарни қолдириш учун рисоладагидек жой бўлмаса-да, «стоянка 2 минг сўм» ёзувлари битилган қийшиқ тахта осиб қўйилган. Нарх арзон, беришга оғринмайсиз. Бироқ, қийшиқ тахтани осиб қўйганлар тўхташ жойини эпақага келтириш ҳақида ўйлаб кўрсалар яхши бўларди. Шаҳарнинг яна бир нечта қисмларида бу каби қийшиқ тахтали «стоянка»лар мавжуд. Шароит йўқ, лекин пуллик. Бу каби тўхташ жойларида одатда забонсиз ишчилар бўлади. Улардан бу «қулайлик»ни яратиб бераётган раҳбари кимлиги ёки бошқа ҳужжатларни сўраб олишнинг ҳам имкони йўқ.

    Айрим бозорларнинг кийим-кечак сотилувчи тарафида махсус машиналар учун тўхташ жойи бор. Озиқ-овқатлар сотилувчи деҳқон бозори тарафдаги тўхташ жойи эса соатига пуллик бўлишига қарамасдан, махсус «стоянка» сифатида тартибга келтирилмаган. Алғов-далғов қўйилган машиналар орасига кириб, бир амаллаб жойлашасиз. Машинангиз ва ичидаги буюмлар хавфсизлигига биров жавобгар эмас. Лекин, соатига 2 минг сўмдан тўлашга мажбурсиз. Баъзи ҳолларда, айниқса, эрталаб «стоянка»да велосипед қўйиш учун ҳам жой топилмайди. Кирган машина аранг чиқиб кетади. Лекин, шундай ноқулайликлар бўлишига қарамасдан уловингизга жой топишга мажбурсиз. Йўқса ташқарида сизни доимгидек жарима кутади. Нафақат айрим бозорлар, кўпинча тўйхоналарда ҳам шу каби хавфли «стоянка»лар мавжуд.

    Фото: ЎзА

    Фото: ЎзА

    «Билганингни қил» каби антиқа тўхташ жойларини одамлар ўзлари учун яратиб олган. Тўхташ белгилари кўплигидан оғринамиз-у, аммо ўзимизда ҳам айб йўқ эмас. «Алоқа», Беруний кўчаларида тўхташни тақиқловчи белги йўқ. Йўл четида машиналарни бемалол қолдириш мумкин. Бу имкониятдан фойдаланган ҳайдовчилар йўлнинг иккинчи қаторида ҳам бамайлихотир уловни қолдириб кетаверади. Оқибатда машиналар оқими тўсилиб, тирбандлик юзага кела бошлайди. Уловини йўлда қўпол тарзда «билганингни қил» қабилида ташлаб кетган ҳайдовчилар йўл тўсилиб қолганига парво ҳам қилмайди. Тошкентда бу каби «махсус стоянка»лар ҳам учраб туради.

    Биз ёзишни истаган сўнгги тўхташ жойи бу йирик супермаркетларга тегишли. Ҳайриятки, йирик савдо марказлари мижозларнинг машиналари ҳақида қайғурмоқдалар ва улар учун тўхташ жойини ҳозирлаган. Демак, хоҳиш бўлса, одамлар учун озгина қайғурилса, имкон топиш мумкин. Шаҳарнинг бошқа қисмларида ҳам автомобилли аҳолига қулайлик яратиш ҳақида ўйлаб кўриш лозим. Пала-партиш «стоянка»ларни ҳам шундайлигича қолдириш уятли бўларди.

    Facebook Twitter LinkedIn Telegram Email

    Сўнгги янгиликларга ўтиш

    “Путин атрофидагилар босиб олинган ҳудудлардан қўшинларни олиб чиқишни ўйламоқда” — сиёсатчи

    Бугун, 19:06

    Россияда ўзбекистонлик сохта валютафурушлар қўлга олинди

    Бугун, 18:05

    Беларусда қолган “Вагнер” ёлланма ҳарбийлари сони маълум қилинди 

    Бугун, 17:35

    Украина Курскдаги федерал хавфсизлик хизмати қароргоҳига дрон учирди (видео)

    Бугун, 16:42

    Ханчжоу—2022. Диёра Келдиёрова олтин медални қўлга киритди

    Бугун, 15:15

    Ўзбекистон—Қозоғистон: Юк ташиш соҳасидаги долзарб масалалар ва режалар муҳокама қилинди

    Бугун, 18:00
    Reklama

    Ўзбекистон олий ҳарбий таълим муассасаларида курсантлар қасамёд қабул қилди (фото)

    Бугун, 15:11

    Шавкат Мирзиёев Италия собиқ президенти Жоржо Наполитано вафоти муносабати таъзия йўллади

    Бугун, 14:20

    Ханчжоу—2022. Академик эшкак эшиш бўйича мусобақаларда медаллар, стол теннисида омадсизлик. Ўзбекистон вакилларининг Осиё ўйинларидаги натижалари

    Бугун, 14:19

    Мисрдан гепатит C га қарши дори воситаларининг 15-партияси Ўзбекистонга олиб келинди

    Бугун, 13:25

    Ўзбекистондаги мактабларга “ташвиш” тугмалари ўрнатилди

    Бугун, 13:06

    Тавсия этамиз

    “Биринчи рақамли давлат душмани”: Атлантика узра ёлғиз парвоз, ўлган ўғил учун тўлов ва нацистлар қарамоғига тушган афсонавий учувчи — Чарльз Линдберг тарихи

    22:00 / 23.09.2023

    “Касалланган болаларнинг 143 нафари тузалган”. Вазир ўринбосари Намангандаги заҳарланган болалар сонига аниқлик киритди

    15:00 / 23.09.2023

    Бош вазир истеъфосини талаб қилаётганлар, сотувга чиққан iPhone 15, АҚШга келаётган рекорд даражадаги мигрантлар — 22 сентябрь суратлари

    22:00 / 22.09.2023

    “Док-1 Макс” иши: 33 минг доллар олди-бердисида воситачилик қилгани айтилган айбланувчига қамоққа олиш тарзидаги эҳтиёт чораси қўлланди

    15:00 / 22.09.2023

    МОЛИЯ

    Пул

    “Олтин васвасаси”: Нима учун Марказий Осиё давлатлари олтинга пул тикмоқда?

    17:00 / 22.09.2023

    Олтинга инвестиция киритиш ишончлими?

    20:00 / 21.09.2023

    Ўзбекистон уран қазиб олиш бўйича дунёда 5-ўринда. Асосий кўрсаткичлар

    16:00 / 15.09.2023

    Меҳнат дафтарчаси йўқолса, қандай қилиб пенсияга чиқиш мумкинлиги тушунтирилди

    14:00 / 09.09.2023

    Кўп ўқилганлар

    Ўзбекистонликлар Германияга 6 та соҳа бўйича ишга таклиф қилинмоқда. Маош — 2,4 минг евро

    22:00 / 23.09.2023

    Грецияда қўйлар 100 килограмм нашани еб қўйди

    17:00 / 23.09.2023

    Туркияда ўзбекистонлик аёл бўғизлаб ўлдирилди (видео)

    12:00 / 23.09.2023

    “Дори воситалари ёки овқатдан заҳарланиш эмас” — Элмира Боситхонова Чустдаги воқеа ҳақида

    13:00 / 23.09.2023

    Саудия Профессионал Лигаси. “Ан-Насср” 7 та гол урилган ўйинда “Ал-Аҳли” устидан ғалаба қозонди, Роналдудан дубль (видео)

    01:00 / 23.09.2023
    About Us

    «Daryo» интернет-нашрининг (Ўзбекистон матбуот ва ахборот агентлиги (ЎзМАА, ҳозирги Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрацияси ҳузуридаги Ахборот ва оммавий коммуникациялар агентлиги) томонидан 13.03.2015 йил санасида 0944-сонли гувоҳнома билан оммавий ахборот воситаси сифатида рўйхатга олинган). Матнли материалларини тўлиқ кўчириш ёки қисман иқтибос келтиришга, шунингдек, фотографик, график, аудио- ва/ёки видеоматериалларидан фойдаланишга daryo.uz сайтига гиперҳавола мавжуд бўлган ва/ёки «Daryo» интернет-нашрининг муаллифлигини кўрсатувчи ёзув илова қилинган тақдирда йўл қўйилади. Чоп этиладиган баъзи маълумотлар 18 ёшга тўлмаган фойдаланувчиларга мўлжалланмаган бўлиши мумкин. Info@daryo.uz

    © «Simple Networking Solutions» МЧЖ, 2013–2023

    Ёш бўйича чеклов

    Хато топдингизми? Ctrl+Enter тугмаларини босинг

    Нимани қидирамиз?