Калифорния жанубида ҳарбий вертолётнинг қулаб тушиши оқибатида АҚШ денгиз пиёдалари корпусининг тўрт нафар ҳарбий хизматчиси ҳалок бўлди. Бу ҳақда NBC телеканалига таяниб, «ТАСС» хабар берди.
Маълумотларга кўра, нохуш ҳодиса Мексика чегарасидан бир неча километр узоқликда, CH-53E Super Stallion вертолёти ёрдамида ўқув-машғулотларини бажариш вақтида содир бўлган. Бу АҚШ қуролли кучларига тегишли энг йирик вертолёт ҳисобланади.
Айни вақтда вертолётнинг қулашига нима сабаб бўлгани аниқланмоқда.
Изоҳ (0)