Буюк Британия қироличаси Елизаветанинг турмуш ўртоғи Эдинбург герцоги Филипп Лондондаги касалхоналардан бирига бўксасини операция қилдириш учун келди, деб хабар беради «Интерфакс».
«Эдинбург герцоги Лондондаги Қирол Эдуард VII касалхонасига режалаштирилган операция учун келган. Операция эртага ўтказилади», — дейилади хабарда.
2017 йил май ойида Букингем қасри матбуот хизмати Буюк Британия қироличасининг 96 ёшли турмуш ўртоғи оммавий тадбирларда иштирок этишни тўхтатганини маълум қилган эди. Елизавета II унинг қарорини қўллаб-қувватлаган.