Бугун,

  • USD 11095.31
  • RUB 173.84
  • EUR 10772.44

Бухоронинг эски шаҳар қисмида «Насриддин Афанди» фестивали бўлиб ўтди. Бу ҳақда Туризмни ривожлантириш давлат қўмитаси хабар берди.

Фото: Туризмни ривожлантириш давлат қўмитаси

Фото: Туризмни ривожлантириш давлат қўмитаси

Халқаро кулги кунига бағишланган тадбир кенг кўламда ўтказилди: Лаби ҳовуздан Арккача бўлган ҳудудда санъаткорлар чиқишлари уюштирилди, ҳунармандлар расталарида савдо қизиди.

Фото: Туризмни ривожлантириш давлат қўмитаси

Фото: Туризмни ривожлантириш давлат қўмитаси

Фестиваль меҳмонлари Афанди иштирокидаги театрлаштирилган томоша иштирокчисига айланди. Нафақат Ўзбекистон, балки Туркия ва Япония ошпазлари тайёрлаган таомлардан ҳам баҳраманд бўлди.

Фото: Туризмни ривожлантириш давлат қўмитаси

Фото: Туризмни ривожлантириш давлат қўмитаси

Шунингдек, меҳмонлар дорбозлар, цирк артистлари чиқишларини томоша қилди, шаҳар узра ҳаво шари учирилиши гувоҳи бўлди.

Фото: Туризмни ривожлантириш давлат қўмитаси

Фото: Туризмни ривожлантириш давлат қўмитаси

Бухорода шу куни кечгача мусиқа садолари тинмади, сайёҳлар эътиборига сувенирлар ва миллий ҳунармандчилик намуналари тақдим этилди.

Фото: Туризмни ривожлантириш давлат қўмитаси

Фото: Туризмни ривожлантириш давлат қўмитаси

Изоҳ
Асосий янгиликлар
Маҳаллий
Ўзбекистонда ногиронлиги бор болага мурожаат қилинганидан қатъи назар нафақа тайинланади
Маҳаллий
Ўзбекистонда жинсий зўравонлик учун жазо чоралари кучайтирилмоқда
Маҳаллий
Амударёда янги қурилаётган темирйўл кўпригининг бир қисми қулаб тушди