Россия Тергов қўмитаси раиси Александр Бастрикин Кемероводаги ёнғинда қаҳрамонлик кўрсатган фуқаролар билан учрашди. Бу ҳақда қўмита матбуот хизмати хабар бермоқда.
Бастрикин уларга қўмита мукофотларини топширди. Улар орасида «Зимняя вишня: савдо маркази иккинчи қаватдаги оёқ кийимлар дўкони ходими, тожикистонлик Фарзон Салимов ҳам бор.
У ва яна бир тожикистонлик — Маҳмуд Хўжаев ёнғин чиққанидан сўнг 50 дан ортиқ кишини қутқаришга ёрдам берди. Улар саросимага тушиб қолган одамларга савдо марказини тезрок тарк этиш йўлини очиб берган, ногиронлиги бўлган шахсларни зинадан олиб тушишга ёрдам қилганди.
«Қалб амри билан хизмат вазифасига кўра бунга масъул бўлганлардан кўпроқ ўзини кўрсатган инсонларни тез-тез учратамиз. Сизлар ҳам шундай кишилар тоифасига кирасиз. Тақдим этилаётган медаллар жанговар, улар ҳақиқий мардлик намунасини кўрсатган инсонларга берилади», — деди Александр Бастрикин.
Изоҳ (0)