Бугун,

  • USD 11095.31
  • RUB 173.84
  • EUR 10772.44

Москванинг Тверь туман суди «Сумма» гуруҳи эгалари — Forbes рўйхатига киритилган Зиёвуддин Магомедов, унинг укаси Магомед, шунингдек, бизнесмен Артур Максидовни 2 ойга ҳибсга олди. Бу ҳақда Tengrinews хабар бермоқда.

Фото: Forbes

Фото: Forbes

Улар давлат бюджетидан 2,5 миллиард рубль ўмариш бўйича жиноий иш доирасида қўлга олинди.

Терговчилар ака-ука Магомедовларни уюшган жиноий гуруҳ ташкилотлари санамоқда. Кўрсатилган сумма эса хорижга олиб чиқилгани ва Магомедовга тегишли офшор ҳисоб-рақамларида сақланаётгани билдирилмоқда.

Зиёвуддин Магомедов тахмин қилинаётган зарар миқдорини гаров тариқасида тақдим этишни таклиф қилди, бироқ судья гумонланувчининг шахси ва эълон қилинган айбловлар оғирлигини ҳисобга олиб, миллиардерни озод қилишдан бош тортди.

Бизнесменлар айбланаётган моддалар 10 йил озодликдан маҳрум этишга олиб келиши мумкин.

Маълумот учун, Зиёвуддин Магомедов 2017 йили Forbes журналининг Россиянинг энг бадавлат бизнесменлари рўйхатида 63-ўринда қайд этилганди Унинг мол-мулки 1,4 миллиард доллар баҳоланади.

Изоҳ
Асосий янгиликлар
Маҳаллий
Машина олиб беришни ваъда қилиб, 248 кишини 12 млрд сўмга чув туширган фирибгарларга ҳукм ўқилди
Маҳаллий
Шавкат Мирзиёев Нукусдаги хонадонда ифторлик қилди (видео)
Дунё
Блинкен АҚШ фуқароларини зудлик билан Россияни тарк этишга чақирди