Россия президенти Владимир Путин Кемерово губернатори Аман Тулеевнинг истеъфосини қабул қилди. Бу ҳақда «РБК» хабар бермоқда.
Тулеевнинг биринчи ўринбосари Сергей Цивилев сайловлар ўтказилгунга қадар вилоят губернатори вазифасини вақтинча бажарувчи этиб тайинланди.
Кемеровода губернаторлик сайлови жорий йил 9 сентябрида бўлиб ўтади.
Изоҳ (0)