31 март куни Остонадаги Тинчлик ва аҳиллик саройида бўлиб ўтган «Қозоғистон гўзали» танлови финалида атираулик 16 ёшли Алфия Ерсайин ғолиб бўлди, деб ёзади Tengrinews. Мамлакатнинг биринчи гўзалини қозоғистонликлар онлайн тарзда ва SMS орқали овоз бериш йўли билан танлади.
Қиз «Дунё гўзали—2018» танловида Қозоғистон номидан қатнашиш ҳуқуқини қўлга киритади. Бундан ташқари, унга 3 миллион тенге (9400 доллар) миқдоридаги пул мукофоти тақдим этилади, люкс брендлар билан кўп сонли реклама шартномалари тузилади.
Алфия Атирау гуманитар коллежида «Тасвирий санъат ва чизмачилик» мутахассислиги бўйича ўқийди. Волейбол ва рақс билан шуғулланган. 13 ёшида моделлар мактабига келган. 2017 йилда «Атирау гўзали» танловида ғолиб бўлган.
Изоҳ (0)