Апрель ойидан бошлаб Остона ва Самарқанд орасида темирйўл қатнови йўлга қўйилди. Поездлар ҳафтасига бир маротаба қатнайди, деб хабар беради «Sputnik».
Остонадан Самарқандгача бўлган 2000 километрдан ортиқ масофани поезд 37 соатда босиб ўтади. Чипталар нархи 468 мингдан 1 миллион 300 минг сўмгача бўлади.
Икки мамлакат шаҳарларини тўғридан-тўғри боғлаб турувчи янги йўналиш Қозоғистондан Ўзбекистонга бўлган сайёҳлар оқимини оширишга хизмат қилиши керак.
Эслатиб ўтамиз, ўтган йилининг март ойида «Тошкент – Олмаота» йўналишида поездлар қатнови йўлга қўйилган эди.
Поезд жадвали, чипталар нархи билан қуйидаги инфографикада танишиш мумкин.
Изоҳ (0)