Кемерово вилояти губернатори Аман Тулеев Россия президенти Владимир Путинга ўз ихтиёрига кўра истеъфога чиқиши юзасида мурожаат қилди. Бу ҳақда «Коммерсант.ru» хабар бермоқда.
«Буни бирдан-бир тўғри қарор деб биламан. Чунки бундай оғир юк билан губернатор лавозимини эгаллаб туриш мумкин эмас. Ҳаммамиз Кемеровода 25 март куни рўй берган фожиадан изтиробдамиз. Аксарияти болалар бўлган 64 кишини йўқотдик. Бу йўқотиш дардини ҳар бир одам юрагидан ўтказди. Яна бир бор чуқур ҳамдардлик билдираман. Бироқ йўқотганларимиз хотирасини ёдда тутиш учун ҳам яшашда давом этишимиз керак», — деди Тулеев видеомурожаатида.
Маълумот учун, 73 ёшли Аман Тулеев Кемерово вилоятини 1997 йилдан бери бошқариб келган, губернаторлик лавозимига тўрт маротаба қайта сайланганди. Унинг бу галги ваколати 2020 йилда ниҳоясига етарди.
https://youtu.be/hAY8NfCG4wU
Изоҳ (0)